Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Акселерационли қуёнчилик технологияси ҳақида нималар биласиз?

23/Dekabr/2024 01:48
  1174

Акселерацион қуёнчилик технологияси  1993 йилда рус олими  И.Н.Михайлов томонидан  асосланган ва  ишлаб чиқишга жорий қилинган.

Ушбу  мини технология Россия, Белоруссия, Украина, АҚШ, Хитой, Япония ва Қозоғистон, ҳамда  Австралия давлатларида кенг жорий қилинган. Янги технология бўйича  қуёнчиликда  жадал озиқлантириш ва сақлаш ҳамда бош сонини кўпайтириш  технологиясига асосланган. Бу технологияни қўллаш орқали йил давомида доимо бир хил  диетик ва экологик тоза маҳсулот етиштириш мумкин. Ҳозирги  вақтда   23-моделли “Юрта” ва “Кварта”  махсус  конструкцияси асосида қурилган мини фермада очиқ  майдончаларда боқиш тавсия этилади. Асосий материаллар арзон пластмасса, тахта ва фанерлардан иборат бўлади.

“Юрта” мини фермаси 2 та она қуёнга мўлжалланган бўлиб, қуён болалари  50 кун онаси билан, сўнгра 3 ойлик ёшигача жадал  боқилади.

юрта-20.png

Мини ферма «Юрта»

“Кварта” мини   фермаси 4 та бўлимга ажратилган бўлиб, қуён болалари    4 ойлик ёшида тирик вазни 4-5 кг гача  парваришланади ва реализация қилинади. Ушбу технологияни  қўллаш орқали  инсонларга ва табиатга зарарсиз экологик тоза пархез маҳсулоти ишлаб чиқилади.

kvarta136.jpg

Мини ферма «Кварта»

Физиологик чиқиндилари маҳсус  бетонланган чуқурларда зарарсизлантирилади. Бу технологияда  битта қуёнга ўртача 107 г  гранулали омухта ем, 70 г пичан берилади.  4 ой ичида ўрта ҳисобда сўйим кондициясига етгунча 14 кг гранулали омухта ем ва 7 кг пичан сарф қилинади.

Бу технологияни қўллаш орқали ишчи кучи тежалиб, 1 ой мобайнида 2-2,5 соат вақт сарфланади.

Манба:

Нурматов А.А. ва бошқалар (2016). Хонадонларда, кўп тармоқли фермер  ҳамда бошқа тоифадаги хўжаликларда  куён боқиш бўйича тавсиянома. Тошкент.

Улашиш: