Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Октябр ойида чорва молларида ўтказиладиган ветеренария тадбирлари

23/Dekabr/2024 06:26
  1116

1.       Қорамоллар ва майда шохли моллар куйдирги ва оқсил касалликларига қарши, қўй ва қўзилар диплококкозга қарши тегишли вакциналар билан йўриқномага асосан эмланади.

2.       Қорамоллар, носоғлом пунктларда қўй ва эчкилар ёши ва семизлигидан қатъий назар 2 мл қорасонга қарши ВИТИ ГОА формол вакцина билан мушаги ичига 2 мл дозада эмланади.

3.       Майда шохли ҳайвонлар эстроздан ивомек ёки ивермектин препаратини 1 кг тирик вазнга 1 мл миқдорда (йўриқномага биноан) тери остига инъекция қилиниб даволанади.

4.       Қорамол ва қўйлар эхинококкоз, ценуроз касалликларининг олдини олиш учун итлар махсус дегельминтизация қилинади.

5.       Барча сигир ва ғуножинлар буғозликка ректал текширилади ва сигирларнинг қисир қолиш сабаблари аниқланади. Улар ажратилиб даволанади – 0,5% фуразолидон эритмаси молларнинг териси остига 2 мл дан 3 марта кунора инъекция қилинади, бачадон массаж қилиниб даволанади.

6.     Барча қоракўлчилик, умуман қўйчилик фермер хўжаликларида гельминтозларга қарши профилактик восита – антигельминт-туз аралашмалар қўллашни ишлаб чиқилган тавсияларга асосан ташкил қилиш ва бу тадбирни 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 майгача амалга ошириш.

7.     Қорамоллар ва майда шохли молларга фасциолез ва дикроцелиозга қарши роленол, клозантел, политрем, альбендазол, альбен каби антигельминтик препаратлар билан йўриқнома асосида ишлов берилади.

Манба:

Ветеринария илмий-тадқиқот институти (2017). Деҳқон-фермер хўжаликларида чорва моллари ва паранда касалликларига қарши ветеринария чора-тадбирларини илмий асосда ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар. Самарқанд.

Улашиш: