Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Буғдой етиштиришда бажариладиган агротехник тадбирлар

23/Dekabr/2024 10:10
  1049

Республикамизда олимлар томонидан олиб борилган кўп йиллик тажрибаларда келтирилишича, агротехник тадбирларни бажаришда, биринчи навбатда ерларни сифатли шудгорлаш, ҳайдовни бир текис ва белгиланган чуқурликда ўтказиш ҳамда талаб этиладиган минерал ва маҳаллий ўғитларни қўллашга алоҳида эътибор бериш лозимлиги келтириб ўтилган. Бу ғалладан юқори хосил олишда асосий омил ҳисобланади.

Кузги шудгор олдидан фосфорли ўғитлар йиллик меъёрининг 70 фоизини (соф ҳолда фосфор 100-120 кг/га ёки аммофос 200-250 кг/га), калийли ўғитнинг 50 фоизини (соф ҳолда калий 50-60 кг/га ёки калий хлор ўғити 90-110 кг/га) ҳамда маҳаллий ўғит (гўнг 20-30 т ёки компост 30 т/га миқдорда) солиш тавсия этилади.

Қуйидаги жадвалда буғдой экилган далада бажариладиган агротехник тадбирлардан намуна келтирилган.

Буғдой экилган даладаги агротехник тадбирлар (тақрибий маълумотлар)

Ўтказилган тадбирлар Тадбирларни ўтказилиш муддати ва сони
1 Кузги шудгор остига маъдан ўғитлар солиш (Р2О5,К2О), НРУ-0,6 10 октябр
2 Кузги шудгор, П-3-35 11 октябр
3 Текислаш, П-4 12 октябр
4 Чизеллаш ва молалаш 13 октябр
5 Буғдой уруғини экиш (ҳудуд районлаштирилган нави) 14 октябр
6 Уруғ суви бериш 20 октябр
7 Минерал ўғитлар билан озиқлантириш, НРУ-0,6 10 октябр
8 Суғориш ишларини амалга ошириш (экин талабидан келиб чиқиб) 3 ёки 4 марта
9 Касалликларга қарши кураш 15 апрел
10 Бегона ўтлардан тозалаш 24 апрел
11 Ҳосилни йиғиштириб олиш 15.06-20.06

Б. Матякубов

Улашиш: