Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Экинларда баъзи элементлар етишмовчилиги белгилари

23/Dekabr/2024 07:38
  1352

Бироз машқ қилинса, экинлар кўринишига қараб тупроқдаги озуқа элементлари етишмовчилигини аниқлашни ўрганиш мумкин. Қуйида модда номлари ва уларнинг етишмоқчилиги ҳақида маълум қилувчи аломатлар келтирилган.

Азот — барглар: катта бўлмайди, оч-яшил рангда бўлади, сарғаяди, эрта тўкилади.

Фосфор — қизил тусли тўқ-яшил ёки кўкимтирроқ, қуриб қолаётган, деярли қора барглар.

Калий— баргларнинг четлари сарғаяди, қўнғирлашади ва ўлади, пастга қараб буралади, ғижимли барглар.

Кальций — тепадаги куртаклар ва илдизлар зарарланади ва ўлади. Магний — барглар оч тусга киради, барг атрофи ва барг томирлари ораси сариқ, қизил ёки бинафша рангга ўзгаради.

Темир — барглар оч-яшил бўлади, тўқималар ўла бошлайди, барг томирлари орасида очланиш (яъни рангнинг очланиши) пайдо бўлади – хлороз.

Мис — барг учлари оқаради, хлороз пайдо бўлади.

Бор — тепадаги куртаклар ва илдизчалар ўлади, гуллаш рўй бермайди, барглар тўкилади.


Манба: ukragroconsult.com

Улашиш: