Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ташқи бозорларда Ўзбекистон узумлари

23/Dekabr/2024 13:52
  1233

Яқинда Украинанинг “EastFruit” нашри Украина бозорида Ўзбекистон узумларининг ўрни ва баҳоси ҳақида сўз юритиб, бу узумларнинг ўртача нархи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан анча юқори эканлигини маълум қилганди. Унда Ўзбекистонда етиштирилган бир килограмм узум 4,3 доллар, Украинада етиштирилгани эса 1,2-1,6 доллар экани, итальянлар 2,5-2,9, туркияликлар эса 1,4 доллар сўраётгани айтиб ўтилган. Бу ҳақида ЎзА хабар хабар берди. – Ўзбекистон узумлари Россияда ҳар доим оммабоп бўлиб, Туркия узумлари билан жуда яхши рақобат қилади, – дейди Россия узумчилик ва вино саноати уюшмаси президенти Леонид Попович.– Нархига келсак, бизда Ўзбекистон узумлари жуда яхши сотилмоқда. Экспортёрлар учун яратилган шарт-шароитлар уларга фойда билан савдо қилиш имконини ҳам беради.  – Бу қадар ширин ва чиройли узумларни энди кўришим, – дейди голландиялик тадбиркор Невилле Мчина. – Узум ширасини текширадиган қўл ускунасида шира миқдорини текшириб, кўзларимга ишонмадим. Қанд моддаси жуда юқори. Сифати ва кўриниши ҳам ажойиб. Мазасига гап йўқ. Олимлар ва ер эгалари билан суҳбатлашдим. Сизлардан ўрганса арзийдиган жиҳатлар кўп экан.

100 минг долларлик шартнома

Ҳар гал пахта терими бошланганда унинг атрофидаги машмашалардан юрагим эзилади. Тўғри, шу кунга қадар “оқ олтин” миллий ғуруримиз деб ўзимизни алдадик. Ўйлаб қоламан, ахир, боғдорчилик, узумчилик ҳам халқимиз учун бегона эмас-ку. Фойдаси ҳам кўпроқ. Меҳнати эса камроқ.  – Бир гектар пахтага нисбатни шунча майдондаги токзордан ўртача олти -етти баробар кўпроқ даромад олинади, – дейди Паркент туманидаги “Гулбоғ Бурхон” боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбари Баҳромали Юсупалиев. – Қиёслаб кўрамиз. Бир гектар ғўзадан ўртача 3-4 тонна пахта олиш мумкин. Эшитишимча, бу йил унинг бир тоннаси учун 3 миллион 200 минг сўмдан ортиқроқ тўланар экан дейишмоқда. Бу ҳали ошган нархда. Ана шу 10-12 миллион даромадни олиш учун камида 7-8 миллион сарфланади.  Энди узумни ҳисоблаймиз. Ҳар гектардан ўртача 15 тонна ҳосил олинади. Эртапишарлари 10 минг сўмдан, ҳозирда 3-4 минг сўмдан сотилмоқда. Тўғри бу йил узум арзон бўлди. Лекин, шунда ҳам зарар кўрмаймиз. Қишгача турганда, баҳоси ошади. Келинг, ўртача тўрт мингдан ҳисоблайлик. 60 миллион. Ана шу даромад учун атиги 5-6 миллион сарфланади.  Агарда узумни майиз қилиб сотсак унинг қиймати янада ошади. Қора кишмишнинг 4 килосидан 1 кило майиз оламиз ва у ўртача 25 минг сўмдан сотилади. Агар экспорт қилсак-чи? Ҳозир Хитой билан тузилган 100 минг долларлик шартномага кўра, суғдиёна ва қора кишмишдан майиз тайёрлаш якунланиб қолди. Бир ҳафтада юкни жўнатамиз.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: