Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўтган икки ой ичида Урал ва Сибирга 700 тоннадан зиёд мева-сабзавотларимиз экспорт қилинди

24/Dekabr/2024 04:25
  1239

Жорий йил июнь ойида Жанубий Уралнинг “Чурилово” агрохолдинги “Ўзагроэкспорт” компанияси ва етакчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан мавсумий сабзавот ҳамда меваларни етказиб бериш бўйича битим имзолаганди. Бинобарин, июль ойидан бошлаб Урал ва Сибирь ҳудудларида юртимизда етиштирилган сархил неъматлар жўнатила бошланди. Ўтган қисқа даврда бу борадаги экспорт ҳажми 700 тоннадан ошиб кетди. Бу ҳақида Челябинск вилояти губернатори Ўзбекистон делегацияси билан учрашуви чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Халқ сўзи» газетаси.

Ўтган йилда Челябинск вилояти ва Ўзбекистон ўртасида маҳсулот айирбошлаш 2016 йилга нисбатан 76 фоиз ўсиб, 291 млн. долларни ташкил этди. Ўсиш тенденциялари жорий йилда ҳам кузатилмоқда. Масалан, дастлабки олти ойда товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз ошиб, 152 млн. долларга етди.

Учрашув давомида агросаноат комплекси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва кооперацияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: