Зироатнома: халқ усули бўйича зарарларни даф этиш ҳақидаги фасл
24/Dekabr/2024 08:27
1022
Сарв дарахти барги ёки лавлаги баргини экиладиган уруққа аралаштириб уйда сақланса, уруғ экилгунга қадар ҳеч қандай зарар кўрмайди.
Шунингдек фил суяги майдаланса, сўнг уруққа қўшиб қўйилса ёки суяк сувда қайнатилса ва ўша сувдан уруққа сепиб қўйилса, уруғ барча офатлардан саломат бўлади.
Агар қуруқда юрадиган қурбақа тутилса, тириклигича бир идишга солиб, экин экиладиган ернинг ўртасига кўмиб қўйилса, бир соат қолдирилиб, сўнг кавлаб олинса (экин) офатдан омон бўлади, таъми эса яхши бўлади.
Манба: Зироатнома асари