Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Балиқчиликда асосий технологик чора-тадбирлар

24/Dekabr/2024 04:41
  989

Бунда балиқшунос махсулдорликни ошириш технологик чора-тадбирларини амалга оширади:

·        ҳовузлар менежменти - ҳовузларни қуриш, таъмирлаш, сув қуйиш ва уни тушириш тизимини ҳамда соҳил инфратузилмаси барпо этиш, хўжалик иморатлари қуриш;

·        ҳовузларни ўғитлаш – ҳовузда бой озуқа базасини  яратиш мақсадида органик ва минерал ўғитларни қўллаш;

·        ҳовузда яшаётган мавжудодлар таркиби ва сувнинг сифати устидан назорат қилиш – сувдаги кислород даражаси етарли бўлишини таъминлаш ва сувни ифлосланишдан сақлаш, ҳовузга  балиқлар кушандалари тушишига йўл қўймаслик;

·        балиқларни озиқлантириш – балиқларни  боқиш учун ҳовузга сунъий ем бериш;

·        касалликларни олдини олиш ва даволаш –балиқлар саломатлигини назорат қилиш, касалликларни аниқлаш ва даволаш.

Манба:

Камилов Б.Г. (2017). Карп туридаги балиқларини поликультура усулида етиштириш асослари.Тошкент.

Улашиш: