Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Банан ҳақида нималар биласиз?..

25/Dekabr/2024 02:03
  1248

·        Бананнинг мингга яқин тури бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам истеъмолга яроқли эмас.

·        Банан таркибида А, С, Е, Б12 витаминлари, рибофлавин, тиамин, ниацин, фолиокислота, темир, калий, калций, магний, фосфор, мис, рух, фтор каби минераллар ва бошқа озиқ моддалари жуда кўп.

·        Энг кўп банан ейдиган одамлар Африкадаги Бурунди мамлакати аҳолиси ҳисобланади. Бу ерда ҳар бир киши йилига 200 килограммга яқин банан истеъмол қилади.

·        Йиллик ҳосил вазнининг оғирлиги бўйича банан апелсиндан кейин иккинчи ўринда туради.

·        Ҳиндистон – энг кўп банан етиштирувчи мамлакат.

·        Янгисига қараганда қуритилган бананнинг калорияси беш карра кўпроқ бўлади.

·        Банан – энг кенг тарқалган қишлоқ хўжалик экинларидан бири. У оммалашганлиги жиҳатидан тўртинчи ўринни эгаллайди. Олдинги ўринларда гуруч, маккажўхори ва буғдой туради.

·        Банан – энг радиоактив мева. Унинг таркибида калий радиоактив изотоплари миқдори кўп. Лекин бунинг хавотирланарли жойи йўқ. Бу радиация ҳар қанча кўп банан истеъмол қилинса ҳам, инсон организмига зарар етказмайди.

·        Банан етилиб пишса, мазаси ширинроқ бўлади. Улар узилган пайтда яшил тусда бўлади.

·        Энг кўп банан экспорт қилувчи мамлакат – Эквадор.

·        Бир гектар банан майдонидан 40 тоннагача ҳосил олиш мумкин.

·        Бананнинг пишиб етилиши учун навига қараб 10 ойдан 18 ойгача вақт керак бўлади.

·        Банандан ун, кетчуп каби маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Банан кетчупи Филиппинда, Иккинчи жаҳон уруши пайтида оммалашган.

·        Банан пўчоғидан совун тайёрлашда фойдаланилади.

Муаллиф: М. Мадвалиев. Манба: soglom.uz

Улашиш: