Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Токни экиш муддатлари

24/Dekabr/2024 22:17
  1375

Узум кўчатлари ҳудуднинг иқлим ва ташкилий шароитларига боғлиқ равишда кузда экилади ва баҳорда узум кўчатлари учун дастлабки ҳудудлар режалаштирилади.

Экиш ноябр ойида – кузда бошланади ва у совуқ тушгунга қадар давом эттирилади.

Баҳорда тупроқ етилиши билан ва кўчатда куртак ёзилишининг бошланишида, х.з. ва апрелнинг иккинчи декасида узум кўчати экилади.

Баҳорги экиш кузги экишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга, чунки кузги экишда кўчатларни ёпиш керак ва баҳорда эса очиш керак. Шу билан бирга ёғингарчиликлар туфайли тупроқ жуда зичлашади ва баҳорда туплар атрофини юмшатиш учун қўшимча ишчи кучи талаб қилинади.

Кузги экишнинг ўзига хос баъзи бир яхши томонлари бор. Экиш муддати бўйича давомли бўлади, баҳорги даврда ишчи кучи кўп талаб этилишни камайтиради. Экишдан кейин устунлар қўйилади ва сўри ўтказилади. Биринчи сўрига ҳар бир кўчат учун томизғичли суғориш қувурлари қурилади.

Экин экиш куни етказилади, дастлабки қоплар ва брезентлар билан ўралади. Бунда узум кўчати поясидаги куртаклар 2-3 тадан кўп бўлмаслиги керак ва ерга вақтинчалик ерга ток туплари нам ерга кўмиб қўйилади.

Экишдан олдин илдиз тизимини янги гўнг билан аралаштирилади ва тупроқ тортилади. Илдиз тупроққа киргандан кейин уни қуриб қолишига имкон берилмайди. Кўчатларни экиш чуқурлиги тупроқ унумдорлигига мувофиқ белгиланади.

Тик қияликларда ва шағалли тупроқларда кўчатлар 60 – 70 см чуқурликда экилади. Экишнинг бундай чуқурлиги енгил қумоқ тупроқларда ҳам қўлланилади.

Оғир лой тупроқларда экиш чуқурлиги 30 - 35 см га камайтирилади. Суғориш соз тупроқларда экиш чуқурлиги 40 -45 см ни ташкил этса, шартли суғоришда эса 45 -50 см ни ташкил этади.

Манба:

Цой З.И. (2008). Токзорларда томчилатиб суғоришдан фойдаланиш бўйича фермерлар учун қўлланма. Тошкент.

Улашиш: