Мева-сабзавотларни қуритиб, қадоқлаш
24/Dekabr/2024 18:07
1269
Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Илҳомжон Намуна” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, қадоқлаш билан шуғулланади. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Корхонада 10 киши меҳнат қилмоқда. Маҳсулот тайёрлаш қуввати кунига 500 килограммдан зиёд. Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган бақлажон, сабзи, ошқовоқ, булғор қалампири, ўрик, олма каби мева-сабзавотлар ва кўкатлар корхонада сифатли қуритилиб, қадоқланган ҳолда бозорга чиқарилмоқда.
Айни пайтда корхона мутассаддилари маҳсулотни экспортга йўналтириш ҳаракатида.
Манба: www.uza.uz