Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Зироатнома: буғдой ва арпани экиш вақти ҳақидаги фасл

25/Dekabr/2024 09:14
  1128

Энг яхши вақт шундай вақтки, қуёш сунбуланинг охирида (22) VII-21 (IX) бўлади. Экиш  учун ер жуда текис бўлиши керак. Бундай ер намни яхши сақлайди. Тез-тез суғорилишига муҳтож бўлмайди. Баъзиларнинг айтишича, экин мезон ойида (22) IX -21 (X) экилса яхши бўлади.

Шамол эсиб турганда ерга уруғ сепмаслик керак. Бундай пайтда сепилган уруғ амал олмайди. Сепилаётган уруғни учга бўлиб уч вақтда сепиш лозим. Бир бўлагини аввал, иккинчи бўлагини ўрта вақтда ва учинчисини охирги вақтда экиш лозим. Агар уларнинг бирига офат етса, бошқалари саломат қолади. Агар ойнинг биринчи ярмида сепилса, яхши амал олади ва ҳосили кўп бўлади.

Манба:   Зироатнома асари

Улашиш: