Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бодом ҳосилини йиғиш бўйича тавсиялар

23/Dekabr/2024 23:44
  1135

Бодом меваси август-сентябрь ойларда пишади. Бодомни териш мевасининг пўсти қуриб ёрила бошлаганда амалга оширилади. Ҳосилни муддатидан олдин йиғишга киришилса, бодом сифати пасаяди ва пўстини ажратиш анча мушкуллашади. Бордию ҳосилни йиғиш муддати кечиктирилса, пўсти қуриб данагига ёпишиб қолади. Бодом ранги қўнғир тус олади, паррандалар ва кемирувчилар томонидан зарарланади. Бодом ҳосилини узун ходалар ёрдамида дарахт остига ёйилган буғжомалар устига қоқилади. Қоқиш вақтида мева шохлари ва куртакларнинг шикастланишига иложи борича йўл кўймасликка ҳаракат қилиш лозим. Йиғилган ҳосил пўстидан тозаланилади, навларга ажратилади, офтобда 4-5 кун қуритилади ва ҳаво алмашадиган салқин омборхоналарда қутиларда сақланади. Уруғлик ёки истеъмол учун 2 йилгача сақлаш мумкин.

Манба:

Абдурасулов А.А. (2010). Ўзбекистонда бодомни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар. Тошкент.

Улашиш: