Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қуёнларни боқиш календар режаси

20/Sentabr/2024 19:42
  1016

15 декабр – 1 январ, урчитиш учун танланган она қуёнлар қочирилади.

15 январ – 1 феврал, она қуёнлардан биринчи марта бола олинади.

15 феврал – 1 март, биринчи марта туғилган қуёнчалар онасидаи ажратилади.

15 февраль – 1 март, она қуёнлар иккинчи марта қочирилади.

15 март – 1 апрел, она қуёнлардан иккинчи марта бола олинади.

15 апрел – 1 май, иккинчи марта туғилган қуёнчалар 28 кунлигида онасидан ажратилади.

15 апрел – 1 май, қуёнлардан учинчи марта бола олинади.

15 апрел – 1 май, она қуёнлар учинчи марта болалагандан 2 кун кейин қочирилади.

15 май – 1 июн, она қуёнлардан тўртинчи марта бола олинади.

15 июн – 1 июл, январда туғилган биринчи авлоддан биринчи марта бола олинади.

1 июл – 15 июл, она қуёнлар бешинчи марта қочирилади.

15 июл –1 август, январда туққан она қуёнларнинг боласи сутдан ажратилади.

15 июл – 1 август, январда туққан она қуёнчалар иккинчи марта қочирилади.

15 июл – 1 август, март-апрел ойида туғилган эркак қуёнларни танлаб сўйилади, урғочилари эса қочирилади.

15 август – 1 сентябр, апрел-май ойида туғилган учинчи авлод танлаб сўйилади.

1 август – 15 август, она қуёнлардан олтинчи марта бола олинади.

15 август – 1 сентябр, биринчи ва иккинчи авлодда туғилган она қуёнлар болалайди.

15 сентябр – 1 октябр, бешинчи марта туғилган қуёнчалар онасидан ажратилади.

15 сентябр – 1 октябр, июл-август ойида туғилган она қуёнчаларнинг болалари танлаб сўйилади.

1 октябр – 15 октябр, иккинчи авлод она қуёнчаларнинг боласи ажратилади.

1 ноябр – 1 декабр, асосий наслчиликка танлаб олинган қуёнлардан бошқалари сўйилади.

Хўжаликда қуёнчилик режали, илмий маълумотларга асосланиб ривожлантирилса, уларнинг дастлабки болаларидан икки марта бола олиш мумкин. Етиштирилган ҳар бир қуён ўртача 2,5 кг дан гўшт беради деб ҳисобланса, бир она қуённинг йил давомида болалаши оқибатида 150 кг соф диетик гўшт олиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бир дона она қуёндан ўртача бир йилда 60 тадан ортиқ қуёнчалар олиш мумкин.

Манба:

Нурматов А.А. ва бошқалар (2016). Хонадонларда, кўп тармоқли фермер  ҳамда бошқа тоифадаги хўжаликларда  куён боқиш бўйича тавсиянома. Тошкент.

Улашиш: