Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Зироатнома: ишчан деҳқонни билиш ҳақида фасл

20/Sentabr/2024 19:45
  1062

Деҳқоннинг яхшиси шундайки, йўғон, новчадан келган ва кучли бўлади. Ҳўкизлар билан ер ҳайдаётганда ўзини бардам тутади, уддабурон бўлади.

Белкурак, болта, чўқмор ва кетмон билан иш қилувчи деҳқон эса ўрта бўйли бўлади. Баданининг гўшти юмшоқ бўлмайди.

Дароздунбол, яъни ҳўкизлар билан ишловчи деҳқонлар баланд қоматли ва баланд овозли бўладилар. Ҳўкизлар ишлаётганда уларнинг аҳволидан яхши хабардор бўладилар, йиртқич ҳайвонлар ҳўкизларга ҳужум қилишса, унинг баланд овозидан қўрқиб қочиб кетадилар.

Манба: Зироатнома асари

Улашиш: