Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Жиззахда ўрикзорлар барпо этилади

20/Dekabr/2024 22:34
  1612

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириғини бажариш учун Академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий-тажриба станциясида маҳаллий ва четдан олиб келинган ўрикнинг Мароқанд, Гулистон ва Наврўз навлари ўрганилиб, вилоятнинг чўл минтақалари учун истиқболли деб топилди. Аммо юқорида номлари зикр этилган ўрик навларини келгусида кўпайтириш, уларнинг кўчатлари камлиги, нав тозалигини сақлаб ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун оналик боғларнинг етишмаслиги асосий долзарб муаммо бўлиб келмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий тажриба станцияси томонидан 2018-2019 йилларга мўлжалланган «Ўрикнинг истиқболли Мароқанд, Гулистон ва Наврўз навларининг она боғларини барпо қилиш ва кўчатини кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш» лойиҳаси тақдим этилди. Ушбу лойиҳа Академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг комиссия аъзолари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, муваффақиятли деб топилди.

Лойиҳа бўйича 2018 йилда Жиззах илмий тажриба станциясида кўчатчилик тажриба майдонларида истиқболли ҳар бир навидан 0.50 га атрофида оналик боғлар ташкил этилиши режалаштирилди. Бу майдонларда ушбу истиқболли навларни алоҳида-алоҳида экиб, нав тозалигини сақлаш бўйича кенг кўламдаги илмий кузатув ишлари олиб борилади.

Лойиҳани амалга оширишда Жиззах илмий тажриба станциясида юқори малакали мутахассислар, техник ходимлар ва дала тажрибаларини бажариш, агротехник тадбирларни амалга ошириш учун асбоб-ускуналар, минерал ўғитлар, турли кимёвий воситалар ҳамда етарли даражада ер майдони ва зарур бўлган материаллар мавжуд.

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларнинг ўрик мевасига бўлган талаби йилдан-йилга ошиб бораётганлигини эътиборга олиб, ўрикнинг истиқболли навларини пайванд қилиш орқали кўчатларни кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.

2018-2019 йилларда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган лойиҳа асосида республикада ўрик боғлари майдонининг янги боғлари барпо қилинади ҳамда чет элдан импорт қилинаётган кўчатлар йилдан-йилга камайишига олиб келади.

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

х/б бошлиғи Ў.Исмоилова


Улашиш: