Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ширин қалампирни етиштириш бўйича агротехник тавсиялар

25/Dekabr/2024 00:30
  1263

Ширин қалампир ҳам ҳудди помидор сингари унимдор ерга талабчан, бундан ташқари ширин қалампир намликни ва иссиқни жуда севади. Экин: майсалар 5-6 та чин барг чиқарганда экилади. Кузги-қишки мавсум учун 55-60 кунлик, қишки-баҳорги мавсум учун 50 кунлик, ёзги-кузги мавсум учун 35-40 кунлик кўчат тўғри келади. Кўчат экилгандан сўнг ўсимлик бўйи 20-25 см га етганда у сув нуқтаси олиб ташланади ён шохларини ривожлантириш учун.

Ўсимликга шакил бераётганда унинг бақувват бўлган 2-3 та  ён шохлари қолдирилади. Ширин қалампир ёруғ севар ўсимлик шу сабабли уни Иссиқхонада қалин экиб бўлмайди. Қалин экилганда гули чангланмайди ва ҳосилдорлик пасайиб кетади. Ширин қалампирни ҳосил тугиши даврида майдонни суғоришга жуда эхтиёт бўлиш лозим. Захлатиб юбормаслик талаб этилади. Шунинг учун ушбу даврда суғориш эгатларини чуқур олиниб, сувни камроқ меъёр билан, тез-тез 5-6 кун оралатиб қўйиш тавсия этилади.

Экин экиш чизмаси: 40 X 60 X 80

dfsdfskjf-91-58.png (20 KB)

 

Сақлаш: Ширин қалампирни паст ҳароратда ва ҳаво намлиги баланд бўлмаган шароитда сақлаш тавсия этилади. Яшил қалампир учун ҳарорат 10-12 °С ва етилган рангли қалампир учун эса 7-12° С талаб этилади.

Манба:

А. Э. Шайхов ва бошқалар (2013). Энерго - тежамкор иссиқхоналарни  қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланма. Тошкент.

Улашиш: