Харид Қилиш Саватчаси

Жами

“Alajlan & Bros companies group” компанияси қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамкорлик таклиф этмоқда

25/Dekabr/2024 21:07
  1289

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида "Alajlan & Bros companies group" компанияси раҳбари Шайх Муҳаммад Абдулазиз Ал Ажлан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонга инвестиция олиб кириш, ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида ташриф буюрган меҳмонларни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев кутиб олди. У меҳмонларга соҳада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигигини диверсификациялаш, боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди.

Шайх Ал Ажлан Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини араб мамлакатлари, Яқин Шарқ ва Африка давлатларига экспорт қилишни мақсад қилгани ва бу бўйича қўшма корхона тузиш режаси борлигини маълум қилди.

Ўзбекистон замини етиштирилган маҳсулотлар ўта мазали ва сифатли. Уни таътиб кўриб шунга амин бўлдик. Биз ёнғоқ, писта, шафран каби маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда экспортини ташкил эта оламиз. Шунингдек бошқа турдаги барча хўл ва қуруқ мева-сабзавот маҳсулотларини араб мамлакатлари, Яқин Шарқ ва Африка давлатларига экспорт қилиш имкониятларига эгамиз. Бизнинг бу борадаги тажрибамиз катта, - дейди Шайх Ал Ажлан.

Учрашув якунида Абдимухтор Эргашев Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхатини тузиш лозимлиги таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлик бўйича уч томонлама Меморандум имзолашга тайёрлиги маълум қилди.

Манба: agro.uz

Улашиш: