Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Энг арзон гўшт ва бошқа деҳқончилик маҳсулотлари қаерда экан?

25/Dekabr/2024 02:20
  1266

Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозоридан 1 кг картошкани 500 сўмдан 1200 сўмгача харид қилиш мумкин бўлиб турган бир пайтда, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори (Сирдарё)да 1 кг картошка 1500 сўмдан 3000 сўмгача сотилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларининг 2018 йил 12 август ҳолатини эълон қилади.

Мол гўшти

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг мол гўшти 26 минг сўмдан 43 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада кузатилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26 минг сўм.

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг мол гўшти 26 – 39 500 сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг мол гўшти 26 – 42 минг сўмдан сотилаётгани кузатилганди.

Тошкент шаҳрининг “Фарҳод“, “Миробод“, “Юнусобод“, “Чорсу“, “Қўйлиқ“ деҳқон бозорларида 1 кг мол гўшти 28 минг сўмдан 42 минг сўмгача сотилмоқда. Ўтган ҳафтада энг арзон нархлардаги мол гўшти фақат “Қўйлиқ“ бозорида (28 минг сўм) сотилган бўлса, эндиликда ушбу нархлардаги мол гўштини барча бозорлардан сотиб олиш мумкин. Қизиғи, республика бўйича энг қиммат нархларда сотилаётган мол гўшти бу ҳафтада “Қўйилиқ“ деҳқон бозорида учради. “Миробод“ бозорида 42 минг, “Юнусобод“ бозорида 41 минг, “Фарҳод“ бозорида 40 минг, “Чорсу“ бозорида 39 мингга сотилаётган шу сифатдаги 1 кг мол гўшти “Қўйлиқ“ бозорида 43 минг.

Қўй гўшти

Энг арзон нархлардаги қўй гўшти – пойтахтнинг “Миробод“, “Фарҳод“, “Чорсу“ бозорларида 28 минг сўмдан сотилмоқда. Энг қиммат нархлардаги қўй гўштини ҳам Тошкент шаҳар бозорларида учратиш мумкин: “Юнусобод“ бозорида 44 минг сўм, “Қўйлиқ“ бозорида 45 минг сўм.

Товуқ гўшти

Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида энг арзон нархлар 12-14 минг сўм. Энг қиммат нархлар “Фарход“ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 14-21 минг сўмгача.

Гуруч

Республика бозорларида гуручни 4-13 минг сўмгача учратиш мумкин. Қўйлиқ деҳқон бозоридаги энг қиммат нархдаги гуруч бу ҳафтада ҳам сақланиб қолган – 13 минг сўм. Энг арзон гуруч Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм. Шунингдек, Нукус, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорларида 4 000 минг сўм.

Тухум

Ўтган ҳафтада бозорларда тухум нархларининг ўсгани кузатилган эди. Бу ҳафтада кўплаб бозорлардаги тухум нархлари бир хил 350-500 сўм. Энг арзон нарх Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозорида – 330 сўм. Энг қиммат нарх “Қўйлиқ“ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 400 – 600 сўмдан сотилмоқда.

Картошка

Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозоридан 1 кг картошкани 500 сўмдан 1200 сўмгача харид қилиш мумкин бўлиб турган бир пайтда, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори (Сирдарё)дан 1 кг картошкани 1500 сўмдан 3000 сўмгача сотилмоқда.

Помидор

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг помидор 1000 – 1500 сўм. “Фарҳод“, “Қўйлиқ“ деҳқон бозорлари (Тошкент шаҳри)да 4000 минг сўмгача сотилмоқда.

Манба: ЎзА

Улашиш: