Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тупроқнинг шўрланиши нима сабабдан юз беради?

26/Dekabr/2024 07:50
  1250

Тупроқ шўрланиши – бу тупроқнинг ўсимлик илдизи жойлашган қатламида тузлар тўпланиши бўлиб, у ўсимлик илдизига етарли даражада намни олишга тўсқинлик қилиб, ҳосилдорликни камайишига олиб келади.

Марказий Осиёда суғорма деҳқончилик туфайли ерларни шўрланиши жиддий муаммога айланган, шу жумладан Ўзбекистонда давлат буюртмаси бўйича пахта ва буғдой экилади, катта ер майдонларида эса самарадорлиги паст даражада бўлган ер ситртидан суғориш усули амалга оширилади. Шунинг учун суғорма қишлоқ хўжалиги ерларнинг деярли 51%и шўрланишга юз тутган.

Тузлар тўпланишининг сабаби

Суғорма деҳқончилик туфайли тузларнинг тўпланиши асосан икки омил билан боғлиқ. Улардан биттаси – бу тузни суғорув сув таркибида келиши. Иккинчиси эса – бу меъёридан ортиқ сув билан суғориш туфайли шўр сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши ва дренаж тизимининг ишлаш ҳолати ёмонлиги.

Манба:

  1. Ю. Окуда,  К. Омори,  Дж. Ониши (2017). Техник қўлланма. JIRCAS, ФК.
  2. JIRCAS, ҚСХВ ва ФК (2013). Сизот сувлари сатхи юқори жойлашган шароитда қишлоқ хўжалиги ерларида шўрланишини камайтириш тадбирлари бўйича қўлланма.

Улашиш: