Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қўйларни озиқлантириш

23/Dekabr/2024 00:13
  1439

Қўйлар учун озуқа сифатида асосан пичан ва яйловлардан табиий ҳамда сунъий ўрилган кўк ўтдан фойдаланилади. Булар ичида майда ўтли ўтлоқдан ёки дуккакли пичанни еса, қўйларга яхши озуқа бўлади. Пичан – бу ҳайвон вазнининг юздан бир қисмини ташкил этса, оддий миқдор ҳисобланади. Қўй рациони сомондан, шунингдек пичандан ташкил топиши даркор. Йўқса унинг семизлиги ва маҳсулдорлиги сезиларли камаяди.

Ширали озуқалардан картошкани, озуқа лавлагисини, сабзини, силосни ва қовоқ, кабачки, тарвуз каби полиз экинларини қўйлар иштаҳа билан ейди. Шунинг учун катта ёшдаги қўйларнинг кунлик рационига 2-3 кг, 3-6 ойлик қўзиларникига 1 кг илдиз-мевалар қўшиб бериш зарур.

Картошкани хомлайин, шунингдек пишириб бериш мумкин (1-2 кг). Озиқлантириш олдидан илдизмевалар ва полиз экинларини майдалаш керак. Дуккакли мевалар, кунжара ва шротлар озуқа рационини протеин билан бойитиш мақсадида қўшилади. Дон-ғалла озуқалари – озуқа бирликларини тўлдириш учун фойдаланилади.

Манба:

Н. Хошимов. Эчки ва қӯй - рӯзғоринг бой. Тадбиркорлар учун маслаҳатлар.

Улашиш: