Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўсимликларда нематода касаллиги

24/Dekabr/2024 19:04
  1155

Нематода белгилари:

Зарарланган ўсимликлар нимжон бўлиб қолади, уларда ўсишдан умумий тўхташ кузатилади, баргларнинг ранги эса оч яшилдан сариққача бўлади. Бундай ўсимликларда сўлишга мойиллик кузатилади, чунки уларда сув ютиш жадаллиги пасайиб кетади. Гарчи нематода билан зарарланган ўсимликлар одатда нобуд бўлсада, баъзан улар ўсув даврининг оҳиригача қийинчилик билан яшаб қолиши мумкин. Касаллик ҳосилдорлик ва мева сифатининг кескин пасайишига олиб келади. Зарарланган ўсимлик илдизи билан суғуриб олинса илдизларда якка ёки гурух бўлиб жойлашган, нематодалар томонидан қўзғатилган тугунчасимон, сўгалсимон шишларни кўриш мумкин. Илдизларнинг фитопатоген замбуруғлар ёки бакетриялар билан иккиламчи зарарланиши - одатий хол.

Касалликнинг ривожланиш шароитлари:

Касаллик енгил, қумли тупроқларда ва тупроқнинг ҳарорати ўртача бўлганда айниқса зарарлидир. Нематодалар тупроқда узоқ йиллар мобайнида сақланиши мумкин. Улар суғориш сувлари, зарарланган майдонларнинг оқава сувлари, зарарланган тупроқни аралаштириш ва зарарланган ўсимлик материали билан тарқалади.

Кураш чоралари:

Тупроқни фумигация қилиш ёки стериллаш шиш ҳосил қилувчи нематодага қарши курашнинг самарали усули ҳисобланади. Ерни чуқур шудгорлаш, алмашлаб экишга риоя қилиш ва касаликка мойил бегона ўтларни йўқотиш каби агротехник тадбирлар касалликнинг зарарини камайтиришга имкон беради. Қовоқдошларни чидамли пайвандтагларга улаш, гарчи қиммат бўлсада, касалликка қарши курашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Манба:

А. Э. Шайхов ва бошқалар (2013). Энерго - тежамкор иссиқхоналарни  қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланма. Тошкент.

Улашиш: