Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази ташкил этилди

22/Dekabr/2024 21:19
  1238

“Навоий вилоятида ўрмон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда, дея ёзади ЎзА.

Қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Нурота давлат ўрмон хўжалиги, Кармана туманида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузурида Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази ташкил этилди.

Нурота тумани ҳудудида писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтиришни таъминлаш Нурота давлат ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий марказининг асосий вазифаси, шу жумладан қум кўчиши ва шамол эрозияларига қарши ўрмон барпо этишнинг илмий технологияларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Қарорга кўра, Нурота туманидаги Сентапсой ва Чўя ҳудудларида 10 минг гектар майдонда писта плантациялари барпо этилади.

Манба: ЎзА

Улашиш: