Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Карплар аэромонози ва унга қарши кураш

22/Dekabr/2024 17:57
  1123

Карплар аэромонози - (карплар қизамиғи, геморрагик септицемия, инфекцион қорин истисқоси (водянка), люблин касаллиги) -  карп туридаги балиқларнинг инфекцион касалликлари,тери қопламасининг яллиғланиши, қон қуйилиши ўчоғлари, истисқо, тангаларни хўрпайиши, кўзнинг чақчайиб туриши, мушак тўқимаси ва барча ички органларнинг гидратацияси билан характерланади. Шарқий ва Ғарбий Европа, Жанубий Америка ва Осиёнинг барча давлатлари сув ҳавзаларида рўйхатга олинган.

Этиологияси. Қўзғатувчи - Aeromonas hyrophila - қисқа, томонлари юмолоқланган, кокко кўринишидаги, кўчиб юрадиган грамманфий таёқча, қобиқ ҳосил қилмайди. МПБ ўсиши даврида сув тубида бир текис хиралашиш, силкинганда парча-парча муар тўлқинлар, оқ- кулранг чўкма ҳосил бўлади. Муҳитнинг юқори қисмида юпқа парда ҳосил бўлади.

Эпизоотологик белгилари. Касалликка карплар, сазанлар ва уларнинг гибридлари шу йилги чавоқларидан тортиб она балиқлар тўдасигача мойил бўладилар. Инфекцияни қўзғатувчи манба – касал балиқлар, уларнинг ажратмалари ва ўликлари, ҳамда микроб ташувчи балиқлар. Сув ҳавзаларига инфекция қўзғатвчилари сув, касал балиқ, сузувчи ва балиқхўр қушлар билан ҳамда ов қуроллари, инвентарлар ва идишлар билан олиб келинади. Балиқ жароҳатланган териси, жабраси ҳамда алиментарлар орқали касалликни юқтиради; касаллик зулуклар, паразит қисқичбақасимон-аргулюслар орқали ўтиши мумкин. Касалликни кенг тарқалиши (эпизоотия) баҳор-ёз ойларида юқори бўлади, кузда касаллик сўнади ва сурункали кўринишга ўтади. Аэромоноз билан касалланган балиқ нисбий иммунитет ҳосил қилади.

Симптомлари. Инкубация даври 2 - 30 сутка, ўткир, ўткирости ва сурункали кечади. Ўткир кечиши асосан икки-уч ёшли карпларда алоҳида участкаларни ёки тери қорламасини тўлиқ геморрагик яллиғланиш, қорин ва умумий истисқо, кўзларни чақчайиши ва тангаларини хўрпайиши билан характерланади. Касал балиқ кам харакат бўлиб, қирғоқ яқинида сув юзасига яқин туради, ташқи таъсирчанликни кам ёки умуман сезмайди,  сўнгра унинг ҳаракат координациясида бузилиш пайдо бўлади ва балиқ 2-4 ҳафтада ҳалок бўлади. Ўткирости кечишида – касал балиқларда бир вақтнинг ўзида истисқо, тангалар хўрпайиши, асцит, кўзининг чақчайиши, ва ҳар-хил ўлчам ва шаклдаги яралар пайдо бўлади. Секин кечиш даврида (масалан қиш ойларида) яра атрофида оқ тусдаги ҳалқалар пайдо бўлади, интенсив потологик жараёнда –қизил. Айрим ҳолларда яра ўрнида йирингли микрофлора ривожланади ва мушакларнинг чуқур никрози юз беради. Кўпинча сузгичлар никрози кузатилади. Касал балиқлар камҳаракат бўладилар, тоза сув қуйилиш жойига келадилар, ёнбошга ётадилар ва шу ҳолатда  ҳалок бўлади. Касалликнинг ўткир ости даври 1,5 - 3 ой давом этади. Сурункали кечиш   сузгич ва терида очиқ яраларни пайдо бўлиши ҳамда  яралар ўрнидаги уларнинг битиши ва чандиқланишидан сўнг  пайдо бўлган қўшимча тўқималар кўк-сиёҳ рангли чандиқлар билан намоён бўлади. Касаллик 1,5 - 2,5 ой давом этади; балиқлар соғайиб кетадилар.

Патологоанатомик ўзгаришлар. Ўткир кечилишда тери қопламининг серроз-геморрагик яллиғланиши, скелет мукулатурасининг шишиши вам ум кўринишидаги некроз, ичакларнинг катараль ёки геморрагик яллиғланиши, энцефалит, ҳамда ички органлар ва қорин гиперемияси кузатилади. Жигар шалвираган конситенцияда қора ёки тўқ-кулранг, айрим ҳолларда тўқ-яшил тусда бўлади. Ўт қопи сафро билан тўлган. Талоқ катталашади, тўқ қизил рангда бўлади. Сузиш қопчаси қон томирлари кенгайган, қон билан тўлган. Перекардда нуқтасимон қон қуйилишлари кузатилади. Қорин бўшлиғи шаффоф ёки қонга ўхшаш суюқлик  билан тўлган, айрим ҳолларда кўланса ҳидли илвираган масса билан тўлган бўлади. Шунга ўхшаш ўзгаришлар, аммо камроқ ифодалинган ҳолда ўткир ости кечишда кузатилади. Сурункали кечишда ички органлар ва тўқималарда ўзгаришлар кузатилмайди.

Диагноз эпизоотологик, клиник ва патологоанатомик белгиларга асосан ва бактериологик текширув натижаларига асосан қўйилади.

Даволаш ва профилактика. Левомицетинли (300 мг/л 12 соат ва ундан ортиқ вақт сақлаб турилган), синтомицинли (600 - 1000 мг/л шунча муддат сақланган) ҳамда метил кўки (50, 75, 100, 200 мг/л сақлаб туриш муддати тегишли равишда 12 - 16, 7 - 10, 4 - 6 ва 2 - 4 соат) ванналар қўлланилади.

Ўстириш ҳовузларида шу йилги карп балиқларига метил кўкидан ҳар бир балиққа суткасига 1 - 2 мг озуқа билан бирга 8 - 10 сутка давомида ёки синтомицин 1 - 2 мг дозада.  Икки йиллик балиқларни яйлов ҳавзаларида ўша препаратлар билан қуйидаги дозада берилади: метил кўки 3 - 5 мг. синтомицин 2 - 3 мг суткада ҳар бир балиққа. Она балиқлар ва уларни тўлдирувчи балиқлар гуруҳини ҳар бирини алоҳида ишлов берилади. Левомицетинни қорнига 20 - 30 мг/кг дан икки марта, карпларга оғзи орқали биомицинни 50 мг/кг дан 2 - 4 сутка давомида берилади. Интерваллар ўртасида озуқага 1 кг озуқага нисбатан метил кўки 3000 мг дан ёки синтомицин 50 мг 1 кг балиқ оғирлигига ҳисобида қўшилади. Барча ёш гуруҳидаги карпларга озуқа билан 10 кг озуқага 6 г нисбатда фуразалидон қўшиб беш кунда икки кун танаффус қилиниб 10 кун берилади. Профилактика мақсадида фуразолидон 10 кунлик курсда икки кунлик танаффус билан қуйидаги нисбат билан, 10 кг озуқага: она баликлар ва тўлдирувчилар гуруҳига -  0,4 г дан; икки йиллик карпларга 0,3 г гача; 1 йиллик карпларга, оғирлиги 50 г гача - 0,4 г дан; шу йилги карпларга - 0,З г берилади.

Яйлов ва она балиқлар ҳовузларида профилактик озиқлантириш баҳор ойларида сув ҳарорати 14 оС кўтарилганда бошланади. Такрор озиқлантиришни ёзга – касаллик авж оладиган даврга белгиланади. Шу йилги карп балиқларига профилактик озиқлантиришни биринчи омухта ем билан озиқлантириш вақтига белгиланади. Июлнинг иккинчи ярмидан то октябрь ойигача даволовчи препаратлар билан ҳар 2-3 ҳафтада озиқлантириш такрорланади. Ўз вақтида ветеринар-санитария ва балиқчилик-мелиорацияси тадбирлари ўтказиб борилади. Асосий эътиборни ҳавзаларни профилактик дезинфекция ва дезинвазиясига, ўстирилаётган балиқларни врач назорати ва хўжаликка олиб келинаётган она балиқларни карантининлашга қаратиш лозим. Айрим ҳовуз хўжаликларида карплар аэромонози профилактикаси учун ҳовузларни даврий ёзлашга қолдириш қўлланилади.

Кураш усуллари. Карплар  аэромонози  пайдо бўлган хўжаликлар ва табиий сув ҳавзаларига карантин қўйилади. Кўнгилдагидек бўлмаган ҳовузларга доимий ишчилар бириктирилиб уларга алоҳида иш ва ов қуроллари ажратилади. Ўлган балиқларни овлаб олиб ҳавзадан узоқроқ ерга чуқурлиги камида 1,5 м бўлган ҳандакка аввал 20 фоизли хлорли ёки сўндирилмаган оҳак солиб кўмилади. Тирик ҳолдаги касал балиқлар овлаб олинади ва ветврач хулосасига кўра техник утилизация қилинади; уни қайнатилган ҳолда паррандалар озуқасига қўшиш мумкин.

Санитар баҳолаш. Карплар аэромонози қўзғатувчиси инсон ва этхўр ҳайвонлар учун ҳавфли эмас.  Касал балиқни агар у товар кўринишини йўқотмаган бўлса ва озуқа сифатига жавоб берса, инсонлар овқати учун чекланмаган миқдорда руҳсат этилади. Товар кўринишига етмаган балиқларни ветеринар врач-ихтиопатолог кўрсатмасига асосан паррандаларга қайнатилган ҳолда ёки балиқ унинг учун қайта ишлашга жўнатилади.

Дилмурод Шохимардонов

Манба: agromart.uz

Улашиш: