Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўсимликларни ўрганиш соҳасидаги илмий фаолият такомиллаштирилади

23/Dekabr/2024 19:00
  1228

Ўсимликларни ўрганиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ноёб ботаник коллекцияларни сақлаш шароитларини яхшилаш, ўсимлик дунёсини ўрганиш, сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланиш ҳамиша эътиборда бўлган. Аммо бу борада фаолият юритадиган муассасалар фаолиятини тубдан такомиллаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда, деб ёзади ЎзА.

Президентимизнинг жорий йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни жадаллаштиришда дастур-ул-амал бўлади.

Мазкур қарор асосида амалга ошириладиган ишлар, институт моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши келгусидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш, самарали натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Эндиликда ушбу институт юртимиздаги табиий ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш соҳасидаги ягона давлат илмий муассасаси сифатида фаолият юритади.

Манба: uza.uz

Улашиш: