Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Пиёзни такрорий экин сифатида етиштириш технологияси

25/Dekabr/2024 15:52
  1227

Пиёз асосан уруғидан экиб етиштирилади. Сўнгги йилларда пиёз кўчатидан такрорий экин сифатида экиб етиштириш технологияси ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмоқда. Бу усулда пиёз етиштириш учун уни 3-4 кг уруғи пиёз экиладиган майдонга яқин бўлган жойда 50-60 м2 ерга 4х1 см схемада март ойининг 15-20 кунида экилади. Пиёз кўчати 55-60 кунлик бўлганидан сўнг доимий ўсадиган ерга кўчириб экилади. Пиёз кўчати етиштиришда “Оқ дур”, “Истиқлол” ва “Қоратол” каби навларини экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Пиёз кўчатини эртаги картошка ёки карамдан ва ҳатто бошоқлилардан бўшаган ерларга экиб етиштириш мумкин. Бунинг учун эртаки сабзавотлардан бўшаган ер қисқа муддатда тайёрланиб, эгатлар олиниб, суғорилади, сўнг пиёз кўчати уч қаторли лентасимон усулда ((40+10+10+10)/4) х7,5 см схемада экилиши керак. Шу схемада экилса,  гектарига 800 минг туп кўчат жойлаштирилади. Кўчат экилганидан сўнг 2-3 кун мобайнида суғорилиши керак. Пиёз ўсув даврида қатор ораси 2-3 марта культивация қилиниб, 6-7 марта суғорилади. Озиқлантириш ва бошқа технологик жараёнлар уруғидан экиб етиштирладиган пиёзникига ўхшашдир. Ҳосили октябр ойида етилади ва гектардан 30-32 тонна маҳсулот беради.

Бу усулни ахамияти қуйидагилардан иборат:

• уруғ сарфи 3-4 баробарга камаяди иқтисод қилинади;

• пиёз ўсув даврида бегона ўтлардан тозалаш ва ягона қилишга бўладиган харажатлар 80-90 фоизга қисқаради;

• бир ердан бир мавсумда олинадиган ялпи махсулот икки баробарга кўпаяди;

• суғоришга сарфланадиган сув 2-2,5 баробарга камаяди.

Манба:

Адилов М.М ва бошқалар (2013). Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар. Тошкент.

Улашиш: