Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тайлоқлик кўп тармоқли фермер

23/Dekabr/2024 11:31
  1238

Дилшод Муҳаммадиев Тайлоқ туманидаги “Акмал Тошпўлатович” кўп тармоқли фемер хўжалиги раҳбари 2006 йилда 17 гектар майдонда 5 нафар ишчи билан фаолиятини бошлаган тадбиркор, ҳозир 40,5 гектар майдонда деҳқончилик қилмоқда, деб хабар беради Sof.uz.

Дастлаб ғаллачилик ва пиллачиликка ихтисослашган хўжалик айни чоғда чорвачилик, балиқчилик, сабзавотчилик ва иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган.

– Президентимиз кўп тармоқли фермер хўжаликларини катта фойда бериши ҳақида бот-бот такрорлайдилар, – дейди Д.Муҳаммадиев. – Юртбошимизнинг фикрлари тўғри эканини ўз тажрибамда ҳис этдим. Келажакда режаларимиз кўп. Ҳозирда 50 минг тонна қишлоқ ҳўжалик маҳсулотини сақлашга мўлжалланган (совитиш камераси) музхона ташкил қилиш ҳаракатида юрибмиз. Агар лойиҳамиз амалга ошса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва хорижга экспорт қилиш имконияти туғилади.

Таъкидлаш керак, мазкур кўп тармоқли фермер хўжалигида 74 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Жорий йилдан бошлаб корхона фаолияти янада кенгайди. У аутсорсинг тизими орқали Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бири ва Самарқанд шаҳридаги 60-махсус мактаб интернатини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни йўлга қўйди.

Дарвоқе тиниб-тинчимас Д.Муҳаммадиев жорий йил 20 сотихлик ер майдонига иссиқхона ташкил этиб, помидор  етиштиришни йўлга қўйди. У иссиқхонадан 80 миллион сўм даромад олишни режалаштиряпти.

Улашиш: