Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ҳиндистон фермерлари далалар ҳосилдорлигини ибодат ва медитация билан оширишмоқда

22/Dekabr/2024 17:38
  1295

Ҳиндистоннинг Гоа штати ҳукумати руҳий энергияни ерга йўналтириш учун “космик қишлоқ хўжалиги”ни тарғиб қилмоқда, деб ёзади AgroXXI.ru портали  thetimes.co.uk сайтидан олган маълумотга асосланган ҳолда.

Қишлоқ хўжалиги вазири Виджай Сардесай, маҳаллий фермерлар ўз далаларида ўтириб кимёвий ўғитларга муқобил сифатида ведик дуоларни такрорлаган ҳолда медитация қилишлари кераклигини айтди.

Штат ҳукумати томонидан яратилган видеолар WhatsAppда қишлоқ жойлардаги аҳоли орасида вирусли бўлди.

Бхарат Джанат Нарандр Моди (BJP) Партияси бошчилигидаги штат ҳукумати ҳам фермерлар учун медитация семинарларини ўтказиш учун «Бабаджи» номи билан танилган ҳинд гуруси Авдхута Бабу Шивананддан фойдаланди.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: