Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Юртимизда соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди

22/Dekabr/2024 18:15
  1297

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги қарори билан Соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилгани ҳақида Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналига асосланган ҳолда хабар қилди Соф.уз сайти.

Уюшманинг асосий вазифаси этиб, шу жумладан соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техник, технологик ва инвестицион сиёсатнинг амалга оширилишига кўмаклашиш белгиланди.

Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида уюшмага мустақил аъзо бўлиши мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга.

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Манба: sof.uz

Улашиш: