Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бройлер жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар (1-мақола)

24/Dekabr/2024 03:24
  1321

Гўшт йўналишидаги паррандачилик саноатида товуқнинг гўштдор етакч и кроссларидан Росс-308,708 (Англия), Хаббард (Франция), Арбор айкрес плюс (АҚШ), Кобб (АҚШ) бройлер кроссларидан фойдаланилмоқда. Улар жадал ўсиши билан фарқланадилар.

Бундай чатишган жўжаларнинг тирик вазни 38-42 кунлик ёшида 2.3-2.5 кг га етади. Бу ёшда сўйилган бройлер-жўжалар ёқимли парҳез гўшт бергани туфайли, аҳоли уни катта талаб билан истеъмол қилади. У тўйимлилиги жиҳатидан ўрдак ҳамда ғоз гўштидан юқори туради, чунки ундаги тўйимли протеинлар миқдори кўпроқ, ёғ эса камроқдир.

Жаҳон чорвачилик соҳасини ривожланиши шуни кўрсатадики чорвачиликда гўшт ишлаб чиқариш бўйича бошқа ҳайвонлар турига қараганда парранда гўштини ишлаб чиқариш жадаллик билан ривожланмоқда. Бройлер жўжаларини жадал ўсиши ва сарфланган озуқаларга нисбатан юқори сифатли арзон гўшт етиштириш, қисқа вақт ичида қилинган харажатларни қопланиши ҳамда аҳолини пархез парранда гўштига талаби ошиши сабабли бройлер йўналишидаги паррандачиликка қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Замонавий бройлер ишлаб чиқариш технологияси бир-бири билан боғлиқ бўлган иш тизими - бройлер жўжаларнинг ота-она галаларини ўстириш ва боқиш, инкубацион тухумларни ишлаб чиқариш, қисқа давр ичида (38-42 кун) бройлер жўжаларини гўштга етиштиришдан иборатдир.

Бройлер жўжаларини технологик парвариш қилишни ташкил этиш

Хўжаликда бройлер жўжаларини технологик ишлаб чиқаришни қуйидаги асосий тамойилларини инобатга олган ҳолда ташкил қилинади:

·         юқори маҳсулдор дурагай жўжаларни ўстириш;

·         ёш бройлер жўжаларни ва товуқларни биологик, яъни ўз таркибида меъёрга асосан озуқа моддалари, минерал компонентлар ва микроэлементлари мавжуд бўлган премикс билан бойитилган, тўйимли ва юқори сифатли омухта ем билан озиқлантириш;

·         паррандалар биносини ёпиқ ва оптимал микроклимати (ҳарорати, ҳаво намлиги ва алмашинуви), ёшидан келиб чиқиб мавжуд ёритиш рационал тизими ва физиологик ҳолатларини инобатга олинган ҳолларда паррандахона(бино)ларда ўстириш, боқиш ва етиштириш;

·         Юқумли ва юқумсиз парранда касалликларига қарши самарали ветеринария профилактик чора-тадбирларини қўллаш (бинони санация қилиш, бир вақтни ўзида бир ҳил ёшдаги паррандалар билан бинони тўлдириш, ўз вақтида иммунизация қилиш ва бошқалар).

Манба: mehnat.uz

Улашиш: