Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қорақалпоғистонда кластер усулида пахта етиштириш йўлга қўйилмоқда

16/Aprel/2024 11:06
  847

Қорақалпоғистон Республикасидаги 3 минг 473 фермер хўжалигининг 87 минг 791 гектар ерида парваришланаётган ғўза навлари баравж ўсмоқда, деб ёзади ЎзА.

Далада иш қизғин, айни пайтда яганалаш ва бегона ўтлардан тозалаш ишлари якунига етказилди.

– Энг мухими, бу ишларга бюджет ташкилоти ёки бошқа муассасалардан ходимлар жалб қилинмади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходими Мақсет Измуратов. – Июнь ойида ҳудудда 24 минг 118 ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб қилиниб, бунга 9 миллиард 582 миллион сўм ажратилди. Шундан 19 минг 796 фуқаро қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинди. Уларга 6 миллиард 312 миллион сўм маблағ сарфланди.

Қорақалпоғистонда жорий йилда илк бор пахтани кластер усулида етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Элликқалъа туманида “Bo`ston cluster” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, у ерда 381 фермер хўжалиги томонидан 11 минг 40 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган. Жамият ва фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузилди. Мазкур шартномаларга асосан фермер хўжаликлари томонидан жами 24 минг 264 тонна пахта етказиб берилади, етиштириладиган хом ашёдан 9000 тонна тола олиниб, 8000 тонна ип-калава тайёрланиши ва ушбу маҳсулотдан 5 миллион погонометр жинси матоси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, жамият томонидан 150 иш ўрни яратилган бўлиб, йил якунига қадар бу кўрсаткични 600 га етказиш режалаштирилган.

Манба: uza.uz.  Муаллиф: Есимхон Қаноатов

Улашиш: