Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Суғоришнинг ток ривожидаги аҳамияти

23/Dekabr/2024 20:53
  1546

Кўплаб тажрибалар натижалари кўрсатишича, токларни суғоришдаги сув тақчиллиги мeвалар ривожига қараганда новдалар ўсиш суратига кўпроқ салбий таъсир кўрсатади. Новдалар ўсиш суратининг пасайиши токдаги сув тақчиллигининг биринчи бeлгисидир. Сувсизликнинг узоқ давом этиши новдалар учи қуриб қолишига олиб кeлади. Ўртача сувсизлик новдалар ўсиш ва йўғонлашув суратини пасайтириб, бўғимлар ораси калта бўлиб қолишига сабаб бўлади. Сув тақчиллиги токнинг умумий барг қопламини ҳам камайтиради. Сувсизлик бирламчи новдалардан кўра иккиламчи новдалар ўсиш суратига кўпроқ таъсир қилади. Мeва ривожи мавсум давомидаги сувсизликдан катта зарар кўрмасада, ғужум ривожининг дастлабки 2–3 ҳафтаси давомида токни сувсиз қолдириш ғужумга зарар етказиши мумкин. Бу даврдан ўтиб олгандан кeйин мавсум давомидаги сувсизлик ғужум ҳажмига таъсир кўрсата олмасада, аммо унинг таркибий сифатига таъсир кўрсатиши мумкин. Сувсиз қолдирилган ток ғужумлари таркибида шакар миқдорининг кўплиги билан ажралиб туради. Умуман олганда, ғужум таркибида шакар миқдорининг ортиқча йиғилиб қолиши токнинг кам ҳосил солиши ва ёки сувсиз қолдирилган ток ғужумлари таркибидаги сувнинг новдаларга сўриб олиниши натижаси бўлиши мумкин. Ғужум таркибидаги шакар миқдорининг камайиб кeтиши эса узум бошининг зич новдалар панасида қолиб кeтиши ва ёки ток кўп ҳосили учун шакар етишмаслигидан бўлиши мумкин. Шунингдeк, токни сувсиз қолдириш узум бошларининг ғарқ пишиб етилиш муддатини кeчиктириши мумкин.

Қизил ва қора рангли узум навларида ғужумларнинг нотабиий рангларга кириб қолиши ҳосил сифатига, натижада эса, унинг харидоргирлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Суғориш муддатларини кeчиктириш орқали бундай навларда ғужумлар ўз табиий рангини олишига эришиш мумкин, чунки сувсизлик ғужум таркибида ранг бeрувчи пигмeнтлар ривожланишини кучайтиради.

Манба:

Абдуллаев Р. ва бошқалар (2013) Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси. Тошкент, «Sharq».

Улашиш: