Харид Қилиш Саватчаси

Жами

“Зироатнома”: Экинларни совуқдан асраш усуллари

23/Dekabr/2024 19:19
  1151

Ҳайвонларнинг гўнгидан экинзор ҳамда дарахтзорларнинг атрофига ҳудди тупроқни дўнг қилиб тўп-тўп қилиб қўйган каби тўплаб қўйилади. Совуқ уриш хавфи туғилган куни уларга олов туташтирилади. Ёнган гўнглар таъсири экин ва дарахтларга етгач, улар совуқ уришдан омон қолади.

Совуқ бўлган куни токларга сув берилса, совуқ уларга таъсир қилмайди. Агар токларнинг ёнига боқла экилса, боқла донлари етилгач, териб олинса, аммо уларнинг томирлари юлиб олинмай қолдирилса, совуқ токларга таъсир қилмайди. Агар ток кесадиган аррани отнинг ёғи билан ёғланса ва бу ҳақда ҳеч кимга айтилмаса ёки аррани мол ёғи ёҳуд бақа қони билан бўялса, шу арра билан кесилган ток совуқдан саломат қолади.

Қуриган ток кулини шаробга аралаштириб ёки токни қирққандан кейин ундан оққан сувга қўшиб, уни бир идишга солинса, сўнг оғзини осмонга қаратган ҳолда беркитмасдан, боғ ўртасига кўмиб қўйилса, ўша боғ совуқ уришидан омон қолади.

Манба: Зироатнома асари

Улашиш: