Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Дания ёввойи қобонларга қарши «буюк девор» қуради

23/Dekabr/2024 20:51
  1343

Германия ва Дания ўртасидаги чегарада қобонларга қарши девор қурилади.

Дания Парламенти Копенгагенда, 70 км узунликдаги ва 1,5 метр кенгликдаги чегара деворини намоён қиладиган чўчқаларга қарши иншоот қуриш учун бюджетдан маблағ ажратишни тасдиқлади.

Конструкциянинг вазифаси – Германия ҳудудидан Данияга чўчқаларнинг африка ўлатини ташиши мумкин бўлган ёввойи қобонлар кўчишини олдини олиш.

Шу вақтгача Германия ЧАЎга қарши ҳимояни ушлаб турган эди, аммо касаллик Шарқий Европада тарқалишда давом этмоқда.

Дания ҳукумати ЧАЎни давлат ҳудудига ўтишидан жуда қўрқмоқда. Бу жиддий иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки чўчқачилик ва чўчқа гўшти экспорти дания иқтисодиётининг муҳим даромад манбаи ҳисобланади, деб ёзади АгроХХI портали, agrarheute.com маълумотларига асосланган ҳолда.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: