Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мевали дарахтларни қандай суғориш керак?

24/Dekabr/2024 04:12
  2058

Дарахтларни тўғри суғориш дарахт шохларининг ўсиш суръатларини ошириб, сифатли мева беришини таъминлайди.

Дарахтларни суғориш талаблари

Дарахтларнинг парланиш орқали йўқотган намлиги ўрнини тўлдириш учун уларни самарали суғориш  зарур, акс ҳолда сув етишмаслиги натижасида дарахтларнинг ҳосилдорлигига зарар етади.

Дарахтларнинг сувга бўлган эхтиёжини аниқлаш учун парланиш, ёғингарчилик, сув шўрлигининг даражаси ва дарахтларни парваришлаш самарадорлигини билиш муҳим аҳамиятга эга.

Одатда боғбонлар катта ҳудудларда суғоришнинг сифатини, миқдорини ва оралиғини назорат қила олмайдилар, шу сабабли боғ яратишдан аввал  суғориш имкониятларини ўрганиб чиқиш зарур.

Суғориш самарадорлиги

Сув танқислиги вақтида сувдан самарали фойдаланиш муҳим вазифага айланади. Суғориш вақтида барча дарахтлар максимал даражада сув билан таъминланиши асосий мақсад бўлиши зарур. Суғориш тизимига томчилатиб, пуркаш, эгат ва хавза усуллари киради. Ушбу усулларнинг самарадорлик даражаси қуйидагича:

Суғориш усули Самарадорлиги
Томчилатиб суғориш 90 %
Micro пуркаш 70-90 %
Эгатли суғориш 60-75%
Хавзали суғориш 60 %

Бундан кўриниб турибдики, дарахтларни хавза усулида суғоришда сувнинг 60% самарали ишлатилади. Ўзбекистон шароитида пуркаш усули билан суғориш усули энг реалистик ечим ҳисобланади.  Самарали суғориш тизими сув танқислиги ва уни насослар ёрдамида жойларга етказиш шароитида маблағ ва ресурсларни тежашга ёрдам беради.

Суғориш тизими

Суғориш тизимлари дарахтларни яхши ўсишида ва уларнинг ҳосилдорлигини оширишда ишлатиладиган сув миқдорини энг самарали равишда етказиб беришга мўлжалланган. Суғориш тизимлари мевалар ишлаб чиқаришда жуда қўл келади.

Суғориш тизимлари барча дарахтларга бир хил ҳажмдаги сув миқдори етказиб, уларнинг бир ҳил ўсиш суръатларини ва ҳосилдорлигини таъминлайди.  Ўғитлаш шундай тизимки, бунда ўғитлар ва озуқавий моддалар сувда эритилиб дарахт илдизини озиқлантирилади ва шу йўл билан дарахтнинг ўсишига ва ҳосилдорлиги ошишига ёрдам беради. Самарали фойдаланган тақдирда, суғориш тизимлари ишлатилаётган сув ҳажмини камайтириши мумкин. Суғоришнинг пуркаш усули эса қиш даврида музлашни назорат қилишда ва ёз фаслида дарахт ва меваларни совутишда самара беради.  Самарали суғориш тизимлари ёрдамида парвариш қилинган дарахтлар оддий суғориш тизимлар ёрдамида парвариш қилинган дарахтларга кўра сифатлироқ ва серҳосилроқ бўлиши аниқланган.

Қуйида суғориш тизимларининг асосий усуллари ва уларнинг афзаллик/камчиликлари келтирилган.

  Томчилаб Micro-пуркаш Пуркаш Эгатли Хавзали
Самарадорлиги 90% 80% – 90% 75% 60% < 60%
Ҳаражати Ўрта Юқори Юқори Паст Паст
Малака Юқори Юқори Ўрта Паст Паст
Филтраш талаблари Юқори Юқори Ўрта Қўзда тутилмаган Қўзда тутилмаган
Нам тупроқ ҳажми Low Ўрта Юқори Юқори Юқори
Туз ҳажми Юқори Юқори Юқори Medium Паст
Совуқни назорат қилиш Йўқ Ўрта Юқори Паст Паст
Совутиш Йўқ Паст Ўрта Паст Паст
Ўғитлаш Ҳа Ҳа Ҳа Йўқ Йўқ
Ўғитларни тарқатиш Йўқ Ҳа Ҳа Ҳа Ҳа
Устки ўғитларга мослиги Йўқ Йўқ Ҳа Ҳа Ҳа
Бикарбонат тўсиғи Юқори Ўрта Паст Қўзда тутилмаган Қўзда тутилмаган

Муаммосиз суғоришга фақатгина суғориш тизимларини доимий назорат қилиш орқали эришиш мумкин. Фильтрлар тозаланиши, асосий ва ёнбошдаги тизимларда йиғилган  чиқиндилар ювиб ташланиши шарт. Қиш вақтида сувнинг музлаб қолишини олдини олиш учун фильтрлар ва асосий тизимлар яхшилаб қуритилиши зарур.

Сув муаммоси

Сув танқислиги. Дарахт ўзига зарур бўлган миқдорда сув билан таъминланмаса қурғоқчилик стреси ҳолатида қолади.  Жонсизлик, сарғайган барглар, барвақт тўкилган барглар ва меванинг барвақт етилиши ва ерга тушиши қурғоқчилик стреси ҳолатининг белгиларидир.

Одатда ёзнинг юқори ҳароратли ойларида қурғоқчилик стреси ҳолати иссиқлик стреси ҳолати билан бирга кузатилади. Қурғоқчилик  ва иссиқлик стресларининг бирлашиши натижасида барглар қуриб қақшаб кетиши кузатилади. Бунда барг жигарранг тусга кириб, унинг қирралари қуриб қолади.

Илдизларнинг ўсишидаги сезиларли фарқлар туфайли олма дарахтининг илдизи унинг қурғоқчилик шароитида самарали ўса олишида муҳим аҳамият касб этади. M.26 ёки MM.111 каби чуқур ва стандарт ўлчамли илдизга эга бўлган дарахтлар қисқа муддатли қурғоқчиликни яхши ўтказадилар. Янги экилган, ёш ва M.27 ёки M.9 каби калта илдизли дарахтларнинг илдиз зоналари саёзлиги сабабли қурғоқчилик билан боғлиқ бўлган стресс ҳолатига қийинчилик билан мослашадилар.   Калта дарахтлар барг майдонига нисбатан кўпроқ ҳосил бериши сабабли   парланиш орқали кўп ҳажмда сув йўқотиш кузатилади ва шу туфайли қурғоқчилик стреси вақтида сув ҳажмининг камайиши тезлашади.

Сув сероблиги. Дарахтларга ҳаддан ташқари сув бериш сув стреси ёки сув тошишига олиб келади. Бу ҳам қурғоқчилик стреси каби зарарли асоратларга олиб келиши мумкин. Чунки, ортиқча намлик кислородни тупроққа сўрилишига тўсқинлик қилади, натижада илдиз тизими жиддий зарарланиши мумкин. Бундай илдизлар ўсишдан тўхтаб минералларни қабул қила олмаслиги натижасида барглар сариқ тус олиб, илдиз ҳалок бўлиши мумкин. Натижада, сифатсиз меваларнинг бевақт етилиши ва камҳосиллик кузатилади. Барглар ҳам дарахт учидан бошлаб сарғайя бошлайди ва бутун дарахт бўйлаб тарқалади.

Бундай ҳолатдаги дарахтнинг илдиз тизимлари фитопатоген организмларнинг салбий таъсирига учраши мумкин. Бундай ҳолатда топилган олма дарахтлари одатда фитофтора илдиз чириши касаллиги туфайли аста секин ҳалок бўлади.

Калта илдизли M.9  туридаги дарахтлар сув танқислиги стрессига ва фитофтора илдиз чириши касаллигига чидамлилиги аниқланган. MM.106 эса M.111 ва M.7 илдизли дарахтлардан ҳам камроқ мослашиш қобилиятига эгалиги тасдиқланган.   MM.104га кўпроқ сув танқислиги стреси ва фитофтора илдиз чириши касаллиги салбий таъсир кўрсатиш ҳавфи мавжуд.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: