Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Соя етиштириш бўйича дунё етакчилари учлиги

23/Dekabr/2024 08:55
  1433

Янги савдо йилида Бразилия ўзининг асосий рақиби бўлган АҚШни ортда қолдириши мумкин.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг май ойидаги баҳолашига кўра, Бразилиянинг соя ҳосилини 117 млн тонна миқдорида деб прогнозлади. Бу кўрсаткич апрел ойидаги баҳолашдан 2 млн тоннага кўпроқ.

АҚШда соя етиштириш 119,5 млн тонна даражасида айни вақтда ўзгармай турибди. Бу кўрсаткич АҚШни дунёдаги энг катта соя етиштирувчи давлат қилмоқда, аммо келаётган 2018-2019 савдо йилида соя экин майдонларини йил сайин кенгайтириб бораётган Бразилия АҚШдан биринчиликни олиб қўйиши мумкин.

Жаҳон бозорида учинчи йирик соя етиштирувчи давлат – Аргентина. Аргентинадаги ноқулай об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  жорий йилда аргентина соясининг миқдорини бир миллион тоннага камайтирган ҳолда, 39 млн тоннани ташкил этади деб прогнозлади.

Манба: topagrar.com

Улашиш: