Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитой юқори технологиялар ёрдамида узумчиликни ривожлантиради

23/Dekabr/2024 11:07
  1395

Узумчиларга кичкина, аммо жуда “ақлли” спектроскопик асбоб таклиф қилинади.

Реал вақт мобайнида узум ўсимликларини тадқиқ қиладиган ва баҳолайдиган янги технология, узум парваришида йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳатоларни бартараф этишга ёрдам беради.

Одатда қишлоқ хўжалиги ишчилари ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, қарор қабул қилишади – дейди, узумчилар учун гаджет ишлаб чиққан компания рахбари Фэн Гуансионг. – Бироқ аслида, кўпгина омиллар, илмий асоссиз, фақат тажрибага суянган ҳолда қилинган қарорларни ҳатоли бўлишига олиб келиши мумкин. Аммо энди, фермерлар спектроскопик машина ёрдамида шунчаки баргларга қараб, илмий нуқтаи-назаридан узум ҳолатини билишлари мумкин бўлади.

Мобил телефондан кичикроқ бўлган ускуна баргларга тутилганда, ўсимлик таркибида қанча миқдорда азот, фосфор, калий, хлорофил, сув ва бошқа элементлар мавжудлигини кўрсатади. Бу эса ўсимликнинг ҳолатини аниқлашга ёрдам беради. Олинган натижалар келажакдаги анализ, қаршилаштириш ва пргнозлаш ишлари учун сақланади. Айни вақтда асбоб синаш ва тузтишлар киритиш босқичида. Сотувга у 5-6 йиллардан кейин чиқиши мумкин.


Манба: www.shine.cn

Улашиш: