Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитойдаги энг катта кимёвий парк ёпилиши мумкин

01/Fevral/2023 23:37
  470

Йил охирида Цзянсу провинцияси ўз ҳудудида фармацевтика, агрокимё ва бўёвчи воситалар ишлаб чиқаришини тўхтатиши мумкин.

Атроф муҳитнинг кирланишига қарши тадбирлар доирасида Хитой ҳукумати йил охирида Цзянсу провинциясидаги Сариқ денгиз соҳиллари бўйида жойлашган барча хавфли кимёвий корхоналарни ёпиши мумкин.

Шу туфайли ушбу чоралар доирасида Lianyungang Guanyun номли энг катта саноат парки ҳам ёпилиши мумкин. Ушбу саноат паркида 110 та кимёвий корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ичида энг йириклари – “Runtu”нинг  учта шўба компаниясидир. Паркда бўёқ воситалари, пестецидлар ва фармацевтика учун оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 94 та кимёвий завод мавжуд.

Табиатни муҳофаза қилиш идораларининг фикрларига кўра айнан бу ишлаб чиқаришлар кучли кирланишни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун ҳозирда мазкур ишлаб чиқаришлар тўхтатилган ва ушбу вақтинчалик чора доимийга айланиш эҳтимоли юксак, деб ёзади agroxxi.ru, news.agropages.com манбасини келтирган ҳолда.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: