Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ҳиндистонда жонли кўприклар қандай қилиб ўстирилади?

23/Dekabr/2024 14:33
  1231

Ҳиндистонда, дунёнинг энг намли ва ёмғирли ерлардан бири ҳисобланган Мегхалая штати мавжуд.

Бу штатни кўпгина дарё ва ирмоқлар кесиб ўтади. Мазкур дарё ва ирмоқлар аҳоли турар жойлари орасида пиёдалар қатновини ҳам қийинлаштиради.

National Georaphic Россия порталининг ёзишича, ушбу кўприкларни қуриш ёхуд ўстириш учун кхаси номли маҳаллий аҳоли жонли табиатни ёрдамга чорлаган.

Жонли кўприклар - бу инсон ва табиатнинг бирликдаги иш маҳсулидир. Кўприклар каучук ташувчи фикус (фикус каучуконосный) томирларидан маҳаллий аҳолининг ёрдами билан керакли тарафга ўстирилиши орқали тайёрланади. Бундай жонли кўприкни ясаш учун кхасилар ёнғоқ дарахти танасидан новдаларни кесиб олишиб, дарё устидан қарши тарафга улоқтиришади ва уларга фикус томирларини боғлашади. Секинлик билан новдаларга чирмашиб, фикус томирлари ўсиб бошлайди ва қарши қирғоққа етиб боради.

Ўртача, бундай табиий кўприкни ўстиришга 10-15 йил вақт кетади. Мазкур конструкциялар жуда мустаҳкам бўлиб, бир вақтнинг ўзида 50 та одамни кўтара олади. Вақт ўтиши билан кўприклар янада мустаҳкамлашади. Ҳозирда мавжуд бўлган баъзи кўприкларнинг ёши 500 йилдан каттароқ.

Манба: www.nat-geo.ru

Улашиш: