Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўсимликларда ҳам ижтимоий тармоқлар бор!

22/Dekabr/2024 23:13
  1569

Олимлар, наботот вакилларининг бир-бирига қандай қилиб маълумот узатишини аниқлашди.

Швеция университетининг қишлоқ хўжалиги фанлари йўналишидаги биологлар, ўсимликлар илдиз тизими ёрдамида мулоқот қила олишлари мумкин деган хулосага келишди.  Бу қизиқ тажриба ҳақида Метеоновости портали хабар беради, дейди АГРОХХI портали.

Олимлар маккажўхорининг ёш нихолларини гидропон шартларда (яъни сувли заминда), тупроқсиз равишда етиштиришди. Унда барча керакли минерал моддалар мавжуд бўлган. Маълум бўлишича, ушбу нихолларнинг илдизлари турли хил ташқи таъсирларга қарши сезувчанчинлик кўрсатар экан. Ўсимликларга механик таъсир ўтказилганда, улар ўзларидан сувга турли сигнал берувчи моддалар чиқаришар эди.

Ушбу қоришмада ўсаётган бошқа ўсимлик кўпроқ барг чиқариб, камроқ илдиз отди. Олимларни таъкидлашича, ўсимлик гўёки атрофида бошқа ўсимликлар бор бўлиши мумкинлигини хис қилгандай бутун кучини ёруғлик учун бўлган рақобатда ғолиб бўлиш учун сафарбар қилган.

Нихолнинг икки аралашмага кириш имконини бўлганида, яъни қўлланилган ёки қўлланилмаганига (янгисига). Бу ҳолда у бошқа ўсимлик ўсмаган тарафга қараб ўсар эди.

Бундан келиб чиққан ҳолда ўсимликларнинг кимёвий коммуникацияси, уларга ўз илдиз тизимини ўсишини ўйналтириш орқали тупроқни (заминни) ўзаро бўлиш имконини беради.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: