Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Дунёдаги илк клонлаштирилган сигир қариликдан ўлди

23/Dekabr/2024 03:49
  1668

Дунёдаги илк клонлаштирилган сигир ўтган ҳафта Япониянинг Исикава префектурасида жон берди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият хабар берди, деб ёзади ТАСС агентлиги.

Қайд этилишича, Ното исмли сигирнинг ёши 19 йилу 10 ойлик эди. Ҳукумат маълумотларига кўра, ҳайвон ҳеч қандай касаллик билан оғримаётган эди. Ўлим табиий сабабларга кўра юз берди. Сигирнинг парваришлаш назоратини амалга оширган префектура тадқиқот марказининг хабарига кўра, май ойини бошида ҳайвонда нафас олиш муаммолари пайдо бўлди ва у деярли ҳаракатланмай қўйди. Ветеренарларнинг сай-ҳаракатлари ва сунъий равишда овқатлантиришга қарамай, врачлар сигирнинг ҳаётини узайтира олишмади.

1998 йилда туғилган Ното, Киндай университети мутахасислари томонидан клонлаштирилан эди. Унинг клонлаштирилишида, 1996 йилдаги машҳур Долли қўйини яратишда қўлланилган технологиялар ишлатилган эди. Ното клонлаштирилган икки сигирдан бири эди. У билан биргаликда туғилган, ҳалигача тирик бўлган ва Ното ўлган қўриқхонада яшаётган яна бир сигир бор. Иккала сигир ҳаётлари давомида авлод келтиришди.

Оддий сигирларнинг ўртача яшаш умри 20 йилни ташкил этади. Ното бу кўрсаткич бўйича ўз қардошларидан қолишмади.

Манба: tass.ru/nauka

Улашиш: