Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мевали дарахтларнинг бактериал куйиш касаллиги

23/Dekabr/2024 14:49
  1293

Зарарлари

Ушбу бактериал касаллик асосан нок, олма ва беҳи дарахтларига зарар етказади ва шу турдаги мевали дарахтларда учрайдиган энг ҳавфли касалликлардан бири ҳисобланади. Касаллик мева берувчи куртакларини, новда ва шохларини нобуд қилади, мева ҳосилдорликни камайтиради, ҳамда кўп ҳолларда дарахтнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади. Дарахтнинг зарарланган қисмидан одатда суюқлик чиқади (асосан нам об-ҳаво шароитида). Дастлабки аломатлари мева гуллари, барглари ва новда тўқималарининг куйиши, кўпинча, қовжираб қорайган тусга кириб, новдалар учини қийшайтиради (тескари илгак ҳолатига). Касаллик ривожлангани сари зарарланган дарахт барглари ва шохлари куйган ҳолатни эслатади, шу сабабдан инглиз тилида “куйиш касаллиги” деб ном олган.

Ҳаёт цикли

Дарахтларингизни бу касаллик билан зарарланиши учун тўртта омил сабаб бўлади:

1. Зарарловчи бактериа споралари - улар шамол ва ёмғир орқали, ёки ҳашоратлар ёрдамида тарқалади. Гуллаш даврида асаларилар мева гулларини чанглатаётган пайтда, агар бактерия споралари гулларда мавжуд бўлса, касаллик тарқалиш эҳтимоли кучайиб кетади.

2. Касалликка мойил дарахтлар: олма ва нокларнинг баъзи навларигина ушбу касалликка чидамли деб топилган. Аксарият олма ва нок пайвандтаклари, ҳамда уларнинг навлари бу касалликка мойилдир.

3. Қулай об-ҳаво ҳароратлари: Касаллик 16°С дан юқори ҳароратларда тарқалиб ривожланади. Энг қулай шароит кундузги ҳароратни 24-29°С оралиғида ва тунгги ҳароратнинг эса 13°Сдан баланд бўлишидир. Кундузги ҳароратнинг 16°Сдан тушиб кетиши ҳолларида бактериянинг ривожланиши ва тарқалиши сезиларли даражада секинлашади. Ҳаво ҳароратининг 34°Сдан ошиб кетиши эса касаллик ривожланишини умуман тўхташига сабаб бўлади.

4. Ҳаво намлиги: Касаллик ривожланмаслиги учун ҳаво намлиги 70%дан баланд бўлмаслиги зарур. Нам, илиқ баҳор шароитлари касалликнинг ривожланишига ўта қулай имконият бериши сабабли жуда ҳавфли ҳисобланади. Ҳаво қуриб бориши билан, зарарланиш эҳтимоли пасайиб боради, айниқса ҳарорат иссиқ бўлганида.

Юқорида келтирилган тўртта омил бўлмаган ҳолатларда, бу касаллик сизнинг дарахтларингизга зарар етказа олмайди.

Ушбу касалликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи бешинчи омил бу, дарахтнинг нозик (ёш) тўқималарининг шикастланишидир. Бу одатда дўл сабабли юзага келади . Дўл ёш тўқималарни зарарлаб уларда ёриклар ҳосил қилади ва одатда дўл об-ҳаво нам бўлган вақтларда содир бўлгани сабабли, ушбу ҳосил бўлган ёриқлар касаллик тарқалиши учун қулай имконият яратади.

12.png (369 KB)

Зарарланган олма гул тўпи - bugwood.org

Бактерия йиллар давомида некроз (яралар) шаклида дарахт танаси ва шохларида қишлайди. Баҳор келиши билан бактерия қайта ҳаракатга келади. Нам ҳаво шароитларида, бу некрозлардан сутга ўхшаш оқ суюқлик ажраб чиқади. Бактерия ёпишқоқ шира ҳолида ёмғир, шамол, қушлар ва ҳашоратлар орқали узоқ масофаларга тарқалади. Гуллар тарқалиш учун бирламчи макон бўлгани сабабли, кўп ҳолларда бактерия дастлаб гулларни зарарлайди. Дарахтнинг янги новдалари учлари бактерияга таъсирчан бўлгани сабабли, ҳамда ташқи таъсир орқали очилиб қолган тўқималар ҳам бактерия споралари учун кириш нуқтаси ролини ўйнайди. Куртаклар, гуллар, барглар, новдалар, шохлар, ҳамда дарахт танаси бу касалликдан зарар кўриши мумкин. Касалланган куртаклар очилмайди, улар аксинча, қорайиб қуриб қолади. Баҳорда мева гуллари кутилмаганда қорайиб, дарахтдан тўкилмай қуриб, қовжираб қолади. Янги новдалар ва барглар учидан қорайиб, буришиб ярим ой ҳолатига келади ва шу йўл билан бактерия бутун дарахт бўйлаб тарқалади. Барглар рангги аввал очаради, сўнгра қорайиб қолади, дарахтдан тўкилмайди. Дарахтлар гўёки оловда куйгандек бўлиб кўринади. Пўстлоқнинг ёриқ жойлари юмшаб, сутга ўхшаш оқ суюқлик ажралиб туради. Зарарланган пўстлоқни кесиб остига назар солсангиз, дарахтнинг пўстлоқ ости (камбий қисми) жигарранг ҳолга келганини кўришингиз мумкин.

22.jpg (8 KB)

Олма мевада касаллик оқибатида юзага келган суюқлик- Aliev U, HPF Kazakhstan

Қарши кураш чоралари

1.   Энг яхши хулоса – ушбу бактерияга чидамли мева навларини экиш:

а) Олманинг бактерияга чидамли навлари: Ред Делишес (Red Delicious), Энтерпрайз (Enterprise), Голдраш (Goldrush), Либерти (Liberty), ва Редфри (Redfree). b) Олманинг касалликка мойил навлари: Голден Делишес (Golden Delicious), Бребёрн (Braeburn), Фуджи (Fuji), Гала (Gala), Гингерголд (Gingergold), Гранни Смит (Granny Smith), Айдаред (Idared), Апорт (Aport), Джонатан (Jonathan), ва Пинк Леди (Pink Lady). c) Олманинг касалликка чидамли пайвандалари: M7, Женева 11 (Geneva 11), Женева 30 (Geneva 30), Женева 65 (Geneva 65). d) Олманинг касалликка мойил пайвантаклари: M9, M26, MM106, MM111. Касалликка чидамли ва унга мойил мева навлари ва пайвандтаклари рўйҳати Жанна Беккерман томонидан тузилган. Ботаника ва Ўсимлик Патологияси Бўлими. Пурдю Университети:

http://www.extension.purdue.edu/extmedia/BP/BP-132-W.pdf; http://www.extension.purdue.edu/extmedia/BP/BP-30-W.pdf

2.   Агар касаллик мавжудлиги кузатилса, зудлик билан касалланган дарахт новдасини кесиб, боғдан олиб чиқиб ташлаш зарур, шу йўл билан унинг ривожланиши ва тарқалиши учун хизмат қиладиган омиллар олди олинади. Энг хавфсиз чоралардан бири, мавсум давомида касалланган новдани қўл билан синдириб олиб ёқиб ташлаш ва шу йўл билан касалликка чек қўйишдир. Агар қайчи ёки аррадан фойдалансангиз, бактерия тарқалишига катта имконият яратиб беришингиз мумкин. Агар касалланган шохни кесиб олмоқчи бўлсангиз, касалланган жойдан имкон борича 30 см пастроқдан кесинг, сабаби, соғлом кўриниб турган пўстлоқнинг тагида ҳам бактерия мавжуд бўлиши мумкин. Ҳар бир кесган шохдан сўнг асбоб-ускуналарни стериллаб туринг (10% хлорли аралашмада).

3.   Дарахтларни тўғри парваришлаш қоидаларига амал қилинг. Ўта кўп ўғит солишдан сақланинг, мавсум якунида ҳам дарахт ўсишда давом этаверса зарарланиш ҳам шунча кучайиб бораверади. Бундан ташқари, дарахтларингизни керагидан ортиқ бутаманг, бу уларнинг вегетатив ўсишини кучайтиради ва дарахтларингизни касалликка янада мойил қилиб қуяди.

4.   Касалликни яхши назоратга олиш учун зарур вақтида унга қарши кимевий препаратлар қўллаш мушкул вазифадир. Бактерия антибиотикларга тез кўникма ҳосил қилгани сабабли унга қарши антибиотиклар сепиш самара бермайди. 2- бандда кўрсатилганидек, энг яхши назорат бу санитария қоидаларига амал қилишдир.

31.jpg (8 KB)

Олма шохи бўйлаб ҳаракатланаётган касаллик - Brady P

Агар касаллик тарқалиши учун қулай об-ҳаво шароитлари (ёмғир ва олма шохи бўйлаб ҳаракатланаетган касаллик - Brady P илиқ ҳаво) юзага келишига амин бўлсангиз ва дарахтларингизда касаллик аломатлари бор бўлса, 0.5дан 1.0%гача мис купаросини аралашмаси (Бордо суюқлиги ҳам бўлади) куртаклар 0.5см ўсган пайтда сепиб, дарахтнинг ташқи қисмида касаллик кўпайиши олдини олиш мумкин. Ёдингизда тутинг, мис купароси сепиш меваларнинг устки қатламида дағал доғлар ҳосил қилиш хавфини ҳам туғдиради. Шу сабабли, имкон борича сепилаётган аралашмага имкон қадар камроқ мис купароси қўшинг ва агар зарурият бўлса мевалар гуллаганидан кейин сепишга ҳаракат қилинг.

Баҳорнинг нам ва илиқ ҳароратли кунларида мева гуллаб, токи гул барглари тўкилгунча турли антибиотиклардан ҳам касаллик тарқалиши олдини олиш учун фойдаланиш мумкин: стрептомицин (17% формуласи 100 литр сувга 40-60 грамм миқдорда) ёки окситетрациклин (17% формуласи 100 литр сувга 120 грамм миқдорда). Мева гуллари ва новдалари учлари касаллик тарқалиши учун энг мойил дарахт аъзолари бўлгани сабабли, ушбу препаратларни яхшилаб сепилишини назорат қилинг. Бундай препаратлар сепиш молиявий жиҳатдан қиммат бўлгани ва бактерия уларга осонликча кўникма ҳосил қилганлиги сабабли ушбу препрепаратларни яхшилаб сепилишини назорат қилинг. Бундай препаратлар сепиш молиявий жиҳатдан қиммат бўлгани ва бактерия уларга осонликча кўникма ҳосил қилганлиги сабабли ушбу препаратлардан кўп фойдаланиш тавсия қилинмайди.

5.   Мева гуллашидан бошлаб, вақти–вақти билан боғингизда касаллик аломатлари бор-йўқлигини текшириб назорат қилиб туринг. Агар қўшни боғларда касаллик аломатлари борлигини кузатсангиз, боғ эгаларига бу тўғрида зудлик билан хабар беринг ва унга қарши чора кўришга унданг, акс ҳолда касаллик сизнинг боғингизга ҳам тарқалиши мумкин.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: