Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Канадада ноёб, шоколадли ширин қалампир етиштирилмоқда

23/Dekabr/2024 14:32
  1376

Канадининг Онтарио провинциясида овқат шинавандаларига ноёб таъмли қалампирни татиб кўришни таклиф қилишмоқда.

Канадалик бетакрор қалампир етиштирувчилари дастурхонга “шоколадли қалампир” тортиб меҳмонларни пазандалик дид билан лол қолдиришни таклиф этишмоқда. Бу қалампир бошқа навлардан оригинал кофели таъми ва ҳиди билан ажралиб туради. Унинг одатий қалампирларга нисбатан анча ширин таъми бор.

Шоколадли қалампир иссиқхоналарда етиштирилади. Реклама кампанияси эса, уни супермаркет ва дўконларда сотиб олиб бўлмайдиган премиум-синф маҳсулоти сифатида позицияламоқда. Шу билан биргаликда, қалампирдаги барча фойдали хусусиятлар сақланган: ширин қалампирда мавжуд бўлган кўп миқдордаги С витамини ва аскорбин кислотасини ўзлаштирилишини таъминлаб, юрак қон-томир касалликларини олдини олишда хизмат қиладиган нодир Р витамини.

Манба: www.freshplaza.com

Улашиш: