Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитой қишлоқ хўжалиги ҳақида…

22/Dekabr/2024 22:34
  1573

Хитой қишлоқ хўжалиги ўзига хос. Зеро, қадим замонлардан меҳнатсевар хитойликлар сув тошқинлари ва қурғоқчилик билан курашиб келишган. Ўрта асрларга келиб айнан Хитойда сув чиғириғи яратилиб, у орқали адирли ҳудудларга сув чиқарилган. Суғориладиган ерларга хитойликлар таомномасида асосий ўринни эгаллаган шоли экилган. Айнан ўрта асрларда деҳқонлар шакарқамиш ва чой етиштириш ҳудудларини кенгайтиришади. Боғдочилик ривожланиб, апельсин ва мандарин етиштириш кўпаяди. 13-14 асрларда алмашилаб экаш жараёни йўлга қўйилади. Бунинг асосий сабаби тупроқ унумдорлигини табиий йўл билан ошириш эди.

Ушбу ҳолат ХХ асргача давом этди ва 1949 йилда Хитой Халқ Республикаси эълон қилингунга қадар мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги  муҳим роль ўйнарди. У умумий миллий даромаднинг 70 фоизини ташкил этар эди.  Бугунги кунда ҳам қишлоқ хўжалиги Хитой иқтисодини ривожланишида етакчи ўринда. Ушбу соҳада 313 миллион нафар одам, уларнинг оила аъзолари билан 850 миллион нафарга яқин одам банд. Бу кўрсаткич Англия, Германия, Франция, Италия, Мексика, Япония ва Россияга нисатан бир неча баробар юқори.

Хитой  дунёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи. Жаҳоннинг етти фоиз ҳайдаладиган ерлар айнан ХХР ҳудудида жойлашган бўлиб, бу 110 млн. гектар майдонни ташкил этади. Мавжуд ер фондининг  21 фоизи  юқори маҳсулдор бўлсада, мамлакатнинг  айрим ҳудудлари об-ҳавоси  унчалик  яхши бўлмаганлиги сабабли мазкур кўрсаткич ҳар йили ўзгариб туради.  Хитойнинг шимолий-шарқий  пасттекисликларида Чжуцзян  ва  Янцзи дарёлари ва  Сичуан далаларида бир йилда  икки, баъзи жойларда уч маротаба ҳосил олиш мумкин ва хитойликлар бундан самарали фойдаланишмоқда.  Чунки айнан ана шу ҳудудларда ҳаво анча иссиқ бўлиб, тез-тез ёмғир ёғиб турганлиги сабабли ўсимликларнинг вегетатив жараёни анча каттадир. Чунки айнан бошоқли донлар, хусусан шоли етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ўсимликлари  ичида етакчидир. Шоли барча экиладиган майдонларнинг  20 фоизини ташкил этиб,  у  асосан Хуанхе дарёсининг жанубида жойлашган ерларда етиштирилади. Биргина Хитой тарихи давомида  шолининг 10 мингдан ортиқ тури  етиштириб келинади. Шунингдек, бу ерда соя, маккажўхори, бўғдой, тариқ, гаолян ва  бошқа экинлар етиштирилади. Бўғдой  мамлакатда VI-VII асрдан буён экиб келинади. Бугунги кунда бўғдойдан  ва батат (ширин картошка) ҳам энг юқори ҳосил айанан Хитойда олинади.

Хитой пахта етиштириш бўйича жаҳон учлигига киради. Аммо шунга қарамай мамлакат улардан кам даромад кўради. Асосий даромад техник ўсимликлар - кунжут, рапс ва ерёнғоқдан келади. Улар асосан  Шаньдун провинциясида етиштирилади.

Аньхой, Хунань, Чжэцзян ва Фцзой провинциялари эса чой етиштиришга ихтисослашган. Дунёдаги миллионлаб одамларнинг севимли ичимлиги бўлган чойни  етиштириш бўйича ҳам Хитой етакчи. Агарда мазкур ўсимлик эрамиздан аввалги  IV асргача фақатгина дори сифатида истеъмол қилинган бўлса, фақатгина  эрамизнинг VI  асридан бошлаб оммавий ичимликка айланди.

Хитойда чорвачилик ва паррандачилик

Мамлакатда чорчвачилик қишлоқ хўжалигида алоҳида ўринга эга. Пасттекисликларда асосан чўчқачилик, паррандачилик ривожланган. Ғарбда эса чорвачилик ривожланган. Бундай бўлиниш асрлар давомида шаклланган. Мамлакатда 90 фоиз гўшт чўчқачиликдан олинади. Сут маҳсулотлари учун етиштириладиган қорамол жуда ҳам кам сонли. Қорамоллар асосан юк ташиш ва тортиш ишлари учун парвариш қилинади. 1995 йилда Бутунхитой кенгашида давлатнинг иқтисодий сиёсатининг етита йўналиши белгилаб олинди. Улардан бири чорвачилик бўлиб, бугунги кунда ривожланиб  келмоқда. Унинг асосий қисми экспортга кетади. Шимолий провинция аҳолиси асосан сигир, от, қўй ва эчки боқишади.  Йирик шохли қорамоллар (хуанню) асосан муғул зотидан бўлиб, улар бақувват танали ва унча катта эмасдир. Хитойда сигирларни ҳам омочга қўшишади. Илгари сигирларни соғишмаган, ҳозир эса йирик шаҳарларнинг яқинларида кўплаб сут фермаларини учратиш мумкин. Сут фермалари Маньчжурияда ривожланмоқда. Айнан мазкур ҳудудга сигирларнинг рус зоти келтирилган эди. Денгиз яқинидаги ҳудудларда эса сигирларнинг голланд зоти боқилади. Аммо шунга қарамай сут маҳсулотлари ишлаб чиқиш яхши ривожланмаган.

Майда туёқлилар қишлоқ хўжалигида мухим роль ўйнайди. Қўйчилик асосан шимолда ривожланган. Мамлакатда унинг 3 та тури боқилади: муғул зоти (50%), тибет (30%) ва қозоқ зотлари (20%). Қўйларни асосан шимолий ғарбий, шимолий шарқий провинцияларда кўплаб учратиш мумкин. Эчкилар эса тоғли ҳудудларда боқилади.

Йилқичилик Ин ҳукмронлиги давридан ривожланиб келмоқда.  Отлар муғул зотидан бўлиб, ҳар қандай иқлимга мослашган, унча катта бўлмаган жониворлардир.  Отлар, хачирлар тоғли ҳудудларда ҳам кенг тарқалган. 1949 йилдан сўнг мамлакатда бир неча йилқи заводлари ташкил этилди.

Бўйволлар фақатгина юк ташиш учун боқилади. Товуқлар Хитойнинг барча провинцияларида боқилиб, унинг гўшти, пати, ички аъзолари, тухуми ҳам ишлатилади.

Паррандачилик Хитой ҳудудида қадимдан  маълум. Товуқ, ғоз ва ўрдакларнинг баъзи турлари, масалан ўрдакнинг мандарин зоти бутун дунёга машҳур. Товуқлар паррандачиликнинг 80 фоизини ташкил этиб, бугунги кунда мамлакатда 300 млн.дан ортиқ парранда боқилади. Товуқчилик асосан Шаньдун, Сичуань, Цзянсу, Хубэй, Хэнань, Цзянси ва Гуандун провинцияларда кенг тарқалган. Куркаларнинг сони камчилик бўлиб,  улар   европаликлар томонидан XVIII асрда мамлакатга олиб кирилган эди. Ғозлар сони 60 млн.дан ортиқ бўлиб, Шимолий ҳудудларда оқ ғозлар, жанубда эса кулранглар боқилади.

Манба: ekolog.uz

Улашиш: