Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Канадада энг бахтли одамлар қишлоқларда яшашади

02/Fevral/2023 15:18
  512

Юқори маош олишларига қарамасдан, шаҳарликлар «табиат қўйнида» яшайдиган одамларга ҳавас қилишади.

McGill University (Монреаль) ва Vancouver School of Economics тадқиқотларига кўра, кичик шаҳарча ва қишлоқ жойларда яшайдиган одамлар катта шаҳарларда яшайдиган одамлардан бахтлироқ, дея хабар беради Knopka.ca портали.

Бутун давлат бўйлаб тадқиқот ўтказиш учун 1.215 туманда сўровнома ўтказилган. Тадқиқотчилар, ҳаётдан мамнуният даражасига оид сўровнома жавобларини Канада Статистика қўмитаси томонидан тўпланган маълумотлар билан қаршилаштирди. Шу билан бирга тадқиқотчилар қайси туманлар кўпроқ ёки камроқ бахтли ва бу қандай туманлар эканлигини қайд этишди.

Ундан сўнгра тадқиқотчилар ишонч билан шундай ҳулоса қилдилар: “Шаҳар ҳудудида яшайдиганлар сезиларли даражада камроқ бахтлидир”. Хусусан, улар, бундай тенденция аҳоли зичлиги юқори бўлган жойларда кўзга ташланганини аниқлашди.

Юқори даромад, таълим ва ишсизлик даражасининг пастлигига қарамасдан, шаҳар фуқаролари янада бахтсизроқ эдилар. Ҳар ҳолда бунинг сабаби катта шаҳарларда одамлар ўзларини хавфсиз ҳис қилмасликлари ва маҳаллий халқнинг бир парчаси сифатида кўрмаганликлари билан боғлиқ бўлса керак.

Бахтга таъсир этувчи бошқа факторларга катта шаҳарлардаги юқори яшаш ҳаражатлари ва йўлга кетадиган кўп вақт (шаҳар ташқарисида йўлга камроқ вақт кетади) киритилмоқда. Бундан ташқари шаҳар аҳли табиатни камроқ кўради. Бу ҳам ўз навбатида руҳий ҳолатга кучли таъсир кўрсатиши мумкин.

Энг бахтли ер Квебек бўлиб чиқди. Бу ҳудуд ўтган тадқиқотларда ҳам ҳаммадан бахтли бўлиб чиқарди. У ерда ҳаётдан мамнунлик даражаси вақт ўтиши билан фақат ўсиб бормоқда.

Март ойида бахт ҳақида Бутун дунё ҳисоботи чоп қилинган эди. Бу ҳисоботда умр узоқлиги, социал қўллаб қувватлаш ва коррупция омиллари бўйича 156 та давлатнинг рейтинги тузилган эди. Рўйҳатда Финляндия биринчи ўринни, Канада эса еттинчи ўринни эгаллади.

МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон - 44-ўринни, Россия - 59-ўринни, Қозоғистон – 60-ўринни эгаллади. Бахтли давлатлар рўйҳатини Бурунди якунламоқда.

Манба:

news.knopka.ca

www.agroxxi.ru

Улашиш: