Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қашқадарё: “Агропиллага” трактор, агрономларга велосипед совға қилинди

02/Fevral/2023 10:27
  527

Қашқадарё вилоят мусиқали-драма театрида воҳа пиллакорлари учун мавсум олдидан байрам тадбири ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Қашқадарё” газетаси.

Тадбир аввалида тўртта туманнинг “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятларига замонавий “МТ3-82” русумли трактор, 150 нафарга яқин агрономларга эса велосипедлар топширилди.

– Ҳудудда ўзимга бириктирилган  30 га яқин пиллачилик звенолари билан ишлайман, – дейди Қарши туман “Агропилла” МЧЖ агрономи Йўлчи Қодиров. – Уларнинг иш жараёнидан доимий равишда хабардор бўлиб, керакли маслаҳатларни бериб боришимда велосипед жуда қўл келади. Чунки қишлоқ жой, ҳудуд катта, аввал бир кунда пиёда 4-5 звенога боришга улгурган бўлсам, энди барча пиллакорлар ишидан ҳар икки кунда тўлиқ хабар олишга улгураман.

Вилоят санъат усталари томонидан намойиш этилган концерт дастуридан сўнг муҳташам ресторанлардан бирида пиллакорлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Фото: “Қашқадарё”


Улашиш: