Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қулупнайнинг шифобахш хусусиятлари

22/Dekabr/2024 22:49
  1324

Таркибида метаболизмнинг нормал ишлаши учун керакли моддалар, органик кислоталар ва кўп миқдорда витамин бўлган қулупнайнинг мўъжизавий хусусиятлари борлиги аниқланган. Қулупнайда бўқоқ, эски, яллиғланган ва ҳеч нарса билан даволаб бўлмаган эгземаларга, аллергия, ошқозон-ичак яралари, гемморой, ич қотиши ва кетиши, юқумли касалликлар, буйрак, жигар, юрак ва томир касалликларига шифо бор. Қулупнай камқонликка қарши таъсирли доридир. Сийдикни ҳайдайди, ҳароратни туширади.

Қулупнай ҳеч нарса билан аралаштирилмасдан ейилиши керак. Қулупнайнинг шифосидан фойдаланиш учун қулупнай мавсумида эртадан тушгача фақат қулупнай ейиш (1 кг гача) керак. Тушдан сўнг таом ейиш мумкин. Қулупнай билан бир кунда ширинлик ва оқ нон ейиш қатъиян таъқиқланади.

Ҳафтанинг икки кунини (масалан, душанба ва пайшанбани) фақатгина қулупнай билан ўтказиш фойдали. Қулупнай аллергиясини ҳам яна ўша қулупнай билан даволаш мумкин. Бунинг учун қулупнайни шакар, қаймоқ ёки бошқа мевалар билан арлаштирмасдан ейишнинг ўзи кифоя қилади. Мавсуми ўтгунича ҳар кун қулупнай ейиш фойдали. Мавсумида табиий қулупнай еганлар йил давомида касалликлардан омон бўлишади.

Диққат: Фақатгина табиий бўлган ва пишиш мавсумида тўпланган қулупнай ва тоғ қулупнайи дорилик хусусиятига эга.

Манба: Салиҳ Айдин (2009). Ҳақиқий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан). Истанбул, Sembol Basım.

Улашиш: