Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қовун ва тарвузлар учун қуёшдан сақловчи крем ўйлаб топишди!

22/Dekabr/2024 11:02
  1423

Топқир ихтирочилар полиз экинларига ёрдам бериш усулини топишди.

Юқори ҳарорат, қуёшнинг ортиқча ультрафиолет нурлари қовун ва тарвузларни сифатига, ҳосилдорлигига ва натижада уларни етиштириш рентабеллигига зиён етказиши мумкин.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун бир компания мутахасислари махсус қуёшдан ҳимоя қилувчи крем қўлланишни таклиф қилишди. Бу кремни таркиби микронлаштирилган кальций карбонатига асосланган ва органик қишлоқ хўжалигида қўллаш учун сертификатлаштирилган.

Крем хусусияти ёруғлик диффузиясини максималлаштиришга қаратилган. Ёйилган (тарқатилган) ёруғлик иссиқ «уришини» олдини олиб, ўсимлик юзасидаги ҳарорат даражасини 4-60С  туширади. Бунга қарамасдан барглар фотосинтез жараёни учун керакли ёруғликни микронлаштирилган зарралар ҳисобига қабул қилаверади.

Яъни крем қуёш нурларини ютиш, қайтариш ва бошқа тарафга йўналтириш орқали ўсимлик ҳимоясини ва соғлиғини максимал даражада таъминлайди.

Мутахасислар фикрига кўра, қўёш таъсиридаги куюшлардан қовун ва тарвузларнинг 40% га яқин ҳосили бузилиши мумкин.

Бундан ташқари, суюқ шаклда чиқариладиган қуёшдан сақловчи крем, қисман зарарли ҳашаротлар хужумини камайтиради.

Манба: www.freshplaza.com

Улашиш: