Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Лола гулини етиштириш

23/Dekabr/2024 07:40
  1472

Экиш учун тавсия этилган навлар: Аннушка, Май Леди, Маурен, Оксфорд, Парад, Президент Кеннеди ва бошқалар тупроқ-иқлим шароитига, харидорларнинг ҳар бир нав гулига бўлган талаблари, унинг бозоргирлигига қараб танланади.

Кўчат тайёрлаш. Лола кўчатини тайёрлаш баҳор ойларининг охирларидан бошланади. Апрелнинг 20–25 кунларидан бошлаб май ойининг 10–15 кунларигача очилиб бўлган лола пиёзлари ернинг чуқур қисмига кирмасдан, яъни юза қисмида бўлган пайтда ковлаб олинади. Ковлаб олинган пиёзларнинг соғломлари саралаб олинади, селгитилади ва қоронғи соя жойда сақланади. Сақланган пиёз ноябр ойида ерга экилади. Экилаётган пиёз соғлом, чиримаган ва бутун бўлиши керак. Лола пиёзининг болалаш даври гуллаш пайтидан бошланади. Шунинг учун гуллаш даврида лола пиёзини ковлаш асло мумкин эмас.

Экиш. Лола пиёзи зах бўлмаган, сув шимувчи ва яхши ўғитланган юмшоқ ерга экилади. Пиёз томорқанинг катта кичиклигига қараб 10 см. дан 30 см. гача оралиқда экилади.

Суғориш.  Лола пиёзи қадалгандан сўнг унгунча кўп сув талаб қилмайди. Чунки пиёзлар салқин пайтда, яъни ноябрь ойларида ерга қадалиб, кунлар қизир-қизимас, яъни апрелнинг охирлари-май ойининг бошларида ковлаб олинади. Лола касалликларга чидамли, кўп миқдорда ўғит талаб қилмайди.

Манба:  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги портали

Улашиш: