Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Рапснинг қисқа муддатли гуллаши Немис фермерларини ташвишга солди

22/Dekabr/2024 13:13
  1396

Рапс етиштирадиган Германия аграрчилари жуда ҳам ҳавотирда.

Бутун давлат бўйлаб рапс экинлари билан ғалати нарсалар рўй бермоқда. Баъзи ерларда рапс гуллашни хоҳламаяпти ёки гулласа ҳам жуда қисқа пайт гуллаяпти. Вақтдан олдин гулларнинг тўкилиши рўй бермоқда. Бу эса ҳосил йўқотилишидан дарак беради.

Агрономлар сабабини ўрганишмоқда, рапс етиштирувчилари эса нима қилиш кераклигини ўйлашяпти: янгидан экин экишга қарор қилиш ёки кутиш.

Бу ҳолатни сабаби нимада эканлигини фермерлар тушунишмаяпти, қишлоқ хўжалиги идоралари эса ҳозирча жавоб беришга тайёр эмас. Чунки совуқдан зарарланганда ҳам, гулхўр ҳужумида ҳам шунақа аломатлар намоён бўлади: рапс ўсимлигида дон тугилиши амалга ошмайди ва ҳосил бўлмайди. Гул тугунчалар билан бирга тўкилиб тушади ва фақат пояси қолади.

Ҳозирча мутахасислар Германиядаги барча рапс етиштирувчиларига умуммилий тавсияларини беришга тайёр эмас (ўрнига бошқа экин экиш сингари тавсиялар). Чунки зарар миқдори ҳар бир хўжаликдаги ҳолатга боғлиқ.

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: